1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов Абу-Дабидаги халқаро анжуманда қатнашмоқда

09:15 / 04.02.2019 2605 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсий жанобларининг таклифига биноан халқаро анжуманда иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетганди.

Куни кеча Абу-Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича анжуман ўз ишини бошлади. Анжуман бош ҳомийси БАА амири Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳён ҳисобланади. Унда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этмоқда. Йиғинга бутун жаҳондан мингдан ортиқ меҳмонлар ташриф буюришган.

Дунё халқлари турли муаммоларга дуч келаётган ҳозирги мураккаб шароитда дин пешволари бир жойга жамланиб, ягона мақсад йўлида ҳамкорлик қилишлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиққан нотиқлар турли халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги борасида сўзлайди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойида Японияда Қуръони Каримнинг япон тилидаги маънолар таржимаси 100 минг нусхада чоп этилди. Бугунги кунда Японияда Ислом дини ҳақида билишни истаган давоми...

1284 16:22 / 17.03.2025
Швейцариядаги Женева университетида Ислом цивилизацияси профессори, коронавирус эпидемияси авж олган пайтда мусулмон аёлларнинг Ғарб жамиятларидаги ролини давоми...

2131 16:48 / 18.02.2022
БААнинг Шаржа шаҳрининг Калбаа жамоат кутубхонасида 40 та Қуръон қўлёзмаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Al Ruye янгиликлар сайти хабар беради. Ушбу кўргазма давоми...

1785 10:00 / 24.04.2021
Мақола мавжув эмас

7126 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021