1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

10 давлатдаги қуролли тўқнашувларда 870 минг бола ҳалок бўлган

07:30 / 23.02.2019 2255 pdf Ўқиш режими + -

Бу рақам 2013–2017 йилларни, яъни тўрт йилни ўз ичига олади. Маълум бўлишича, ҳалок бўлган 870 минг бола, бу 5 ёшгача бўлган болалар ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, 550 мингта чақалоқ мақсадсиз урушларнинг қурбонига айланган. Бу ҳақда халқаро Save the Children хайрия ташкилотининг ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботда айтилишича, уруш давом этаётган ҳудудлардаги болаларнинг сони сўнгги 8 йил ичида 37 фоизга ошган. Бу ҳудудларда болаларга қарши уруш олиб бориш ва улардан худди аскарлардек фойдланаши ҳажми 174 фоизга ошган.  Биргина 2017 йилнинг ўзида уруш ҳаракатлари давом этган майдонларда 420 миллион бола бўлган. Бу рақам 2016 йилга қараганда 30 миллионга кўп демакдир.

Ҳисоботда қайд этилишича, болалар ўлимига сабаб бўладиган энг асосий омиллар бу очлик, озиқ-овқат, тиббий ёрдам етишмаслиги ва гуманитар ёрдамнинг киритилмаслигидир. Save the Children ташкилоти раҳбарларидан ҳисобланган Пол Роналдснинг фикрича, ҳукумат учун олиб борилаётган кўплаб урушларда асосий қурбонлар болалар ҳисобига тўғри келади. “Ҳар бир ҳалок бўлган аскар учун 5 та бегуноҳ боланинг ҳаёти тўғри келиши ҳақида гапиришнинг ўзи уят” дейди Пол Роналдс.

Маълум бўлишича, дунёда 11 миллион бола гуманитар ёрдамга муҳтож ҳолда яшамоқда. БМТ берган маълумотга кўра, очлик каби бартараф этиши мумкин бўлган сабаблар туфайли ҳар 10 дақиқада битта 5 ёшгача бўлган гўдак вафот этмоқда. 2 миллион бола эса озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳалок бўлмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Октябр ойи бошида Ўзбекистонда 77 та фирма Умра хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эди. Аммо лицензия олиш қийинлаштирилиши, хусусан 1 млн долларлик захира талаби давоми...

3168 19:26 / 21.11.2024
Мисрдаги Ислом санъати музейида жойлашган мусҳафлар жуда хилмахилдир. Чунки Қуръони Каримнинг ёзилишига эътибор араб ёзувининг ривожланишига ёрдам берган. давоми...

2079 11:00 / 22.05.2021
Инсоният тараққиёти ва илмга ҳисса қўшган мусулмон уламоларидан бири биология, фармакология ва ўсимликшунослик соҳасида улкан янгиликларни амалга оширган олим давоми...

3761 15:52 / 20.02.2024
Ўзбекистонда Ҳалол сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида Ўзстандарт агентлиги давоми...

4007 06:24 / 27.08.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021