1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ётиб намоз ўқиш

09:37 / 16.03.2019 3383 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бундан бир ярим йилча аввал холамнинг қизи намоз ўқимас ва рўмол ўрамас эди. Аллоҳ ҳидоят қилиб алҳамдулиллаҳ ҳозир намозхон. Коллежда ўқиб юрганида бир йигит билан гаплашиб юрарди. Кейин ота-оналари улар ёш бўлишса ҳам унаштириб қўйишди. Улар мана 4 йил деганда турмуш қуришди. Бу ўтган йиллар ичида холамнинг қизи Аллоҳга итоатли, мўмина қизга айланди. Гап-сўзлардан қўрқиб Аллоҳ буйруқларига бўйсунмасада ўша йигитга турмушга чиқди. Ҳозир эса куёвнинг ҳатто онаси ва акалари ҳам уни намоз ўқишига қаршилик қилишяпти. Байрамларда уни ароқ ичишга мажбурлашяпти. У яширинча намоз ўқиб юрибди. Ба‘зан оёғини қиблага қилиб кўрпа остида ишора қилиб ўқишга ҳам мажбур бўлди. Саволим шуки, унга шундай қилиб ўқиса мумкинми? Имкон қадар қазо қилмасликка ҳаракат қиляпти. Кўрпа остида ўқиса рўмол боғлаб ўқимаса бўладими? Илтимос, унга бирор ё‘лини кўрсатинглар! Унга Аллоҳ таоло енгил қилсин! Илтимос у учун дуо қилинглар устозлар, Аллоҳ уни намозда бардавом қилсин! Аллоҳ сизлардан сизлардан рози бўлсин! Раҳмат

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўшандай қилиб ўқиган намозининг қазосини қайтадан ўқиб олсин. Мўмин-мўминалар намозини ташламай ҳар қандай ҳолатда ҳам намоз ўқишларига фаришталарни ҳаваслари келиб, ҳаққларига дуо қилишларини ва Аллоҳфаришталарига ундайлар билан фаҳрланишини билганларида эди. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلَأٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلَأٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ بِشِبْرٍ تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعًا، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعًا تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ بَاعًا، وَإِنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً 

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман.* Мени эсласа, у билан биргаман. Агар у Мени ўзи эсласа, Мен ҳам уни Ўзим эслайман. Агар у Мени бир жамоа ичида эсласа, Мен уни улардан яхшироқ жамоа ичида эслайман. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. Агар у Менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман». (“Олтин силсилакитобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Савол Муайян спорт клубига мухлислик қилиш ва уларни қўллашнинг диндаги ҳукми нимаЖавоб Яхши спорт турларида ишқибозлик қилишнинг ёмон томони йўқ. Фақат бунда давоми...

3940 21:09 / 22.04.2016
СаволАссалому алайкум Уйқуга кeтишдан олдин сураларни ўқисам ёки эшитсам бўладими Мeн бошқа давлатдаман, қайси сураларни ўқиб юришни маслаҳат давоми...

6177 10:30 / 11.04.2018
СаволАссалому алайкум Мен дорихонада ишлайман. Бизни дорихонамизни ёнида хусусий шифохона бор. Ушбу шифохона ходимларига бизни дорихонага ҳам дори давоми...

3160 11:20 / 07.09.2021
Савол Кўпинча намозда телефонни ўчиришга тўғри келиб қолади. Бу иш намозни бузмайдимиЖавоб Аслида намозга киришдан олдин, балки масжидга кирмай туриб телефонни давоми...

6263 21:10 / 22.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021