1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Илёс алайҳиссалом

11:40 / 14.03.2019 11893 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У зотнинг насаблари Ҳорун алайҳиссаломга туташади.

Соффот сурасида Илёс алайҳиссалом ҳақларида қуйидаги оятлар келган:

«Албатта, Илёс ҳам расуллардандир» (123-оят).

Илёс алайҳиссалом Бану Исроилнинг пайғамбарларидан биридирлар. У зот Ҳорун алайҳиссаломнинг наслидан бўлиб, Илёс ибн Ёсин деб аталганлар. Илёс алайҳиссалом Шом ўлкаси, аниқроғи, ҳозирги Ливан давлатидаги Баълабакка шаҳрида яшаб, ўша ердаги Баъл номли санамга ибодат қилувчи бир қавмга юборилганлар ва ўша ерда вафот этганлар.

«Ўшанда у қавмига деди: «Тақво қилмайсизми?! Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини тарк этасизми? Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби – Аллоҳни-я?!» (124–126-оятлар).

Аллоҳ таоло томонидан пайғамбар қилиб юборилган Илёс алайҳиссалом ҳам бошқа пайғамбарлар каби қавмларини тўғри йўлга, Аллоҳнинг ибодатига даъват этдилар.

«Ўшанда у қавмига деди: «Тақво қилмайсизми?!»

Илёс алайҳиссалом қавмларини тақводор бўлишга чақирдилар. Шунингдек, қавмларининг Аллоҳга ширк келтириб, санамга сиғинишларини инкор этдилар:

«Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини тарк этасизми? Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби – Аллоҳни-я?!»

Уларни Аллоҳнинг ибодатини тарк этмасликка, Унга ширк келтирмасликка чақирдилар. Лекин қавмлари бу чақириқларга қулоқ осмади.

«Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Энди албатта улар (азобга) ҳозир қилинувчилардир» (127-оят).

Қавм Илёс алайҳиссаломни ёлғончи қилди. У зотга иймон келтирмади, у зотнинг айтганларига юрмади, тақво қилмади. Баълга ибодат қилишда давом этди. Аллоҳ таолонинг ибодатини тарк қилди. Шунинг учун

«Энди албатта улар (азобга) ҳозир қилинувчилардир».

Албатта, дўзах азобини тотиш учун ҳозир қилинажаклар.

«Аллоҳнинг танланган бандаларигина мустасно» (128–оят).

Улар жаннатда мукофотларини олишга ҳозир бўладилар.

«...ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик» (129–оят).

Дунё тургунча келадиган авлодлар Илёсни мақтаб, олқишлаб ўтадиган қилиб қўйдик:

«Илёс(ийн)га  салом бўлсин». Биз яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз, чунки у мўмин бандаларимиздандир» (130–132-оятлар).

«Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилди ва мазкур олий мақомларга эришди».

Шу ерда Илёс алайҳиссаломнинг қиссалари тамом бўлади.

Аллоҳ таоло Анъом сурасидаги бир қанча пайғамбарларнинг зикри асносида келган оятлардан бирида:

«...ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари солиҳлардандир» (85–оят) деб Илёс алайҳиссаломни ҳам зикр қилган.

Ушбу ояти каримада зикр қилинган пайғамбарлар – Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёс алайҳиссаломлар зуҳду тақво билан машҳур бўлганлар. Шунинг учун ҳам улар ояти каримада «Ҳаммалари солиҳлардандир» ибораси ила васф қилинаётирлар.

Зотан, ҳамма пайғамбарлар аҳли солиҳлардандир. Ушбу тўрт пайғамбар аҳли солиҳликда алоҳида мартабага эришганлар.

«Ислом тарихи» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳудайбия йилида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар билан умра қилмоқчи бўлдилар. Маккада мусулмонлар уруш учун келишаяпти деган хабар тарқалди. давоми...

2890 16:00 / 15.01.2021
Имом, ҳофиз, ривоятлари аниқ, пешво, шайхулислом Абу Муслим Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Меҳрон ибн Салама Бағдодий.Муҳаммад ибн Муҳаммад Боғандий, давоми...

3078 11:45 / 30.04.2019
Аллоҳ таолонинг инояти ва ёрдами билан мусулмон уммати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасини катта аниқлик ва давоми...

2952 13:00 / 18.08.2019
Ҳижратдан бир йил олдин Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Буроқ номли бир уловга миндириб, Байтул мақдисга кечқурун сайр қилдирди. У зотга давоми...

3302 11:01 / 24.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021