1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилди

14:25 / 25.03.2019 3026 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди. 

Давлатимиз раҳбари, таомилга кўра, дастлаб Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилди.

Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликларининг биринчи Президенти бўлган. У 2004 йили ўзи қурдирган мазкур масжид ёнида дафн этилган. Бугунги кунда ушбу масжид ва мақбара мамлакат аҳолиси учун табаррук масканга, хорижий делегациялар раҳбарлари ташриф буюрадиган мажмуага айланган.

Бу масжид дунёдаги энг катта масжидлардан бири бўлиб, қурилиш ишлари 1996 йилдан 2007 йилгача давом этган. Унда бир вақтнинг ўзида 40 минг киши намоз ўқиши мумкин.

Мажмуага ташриф асносида Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Президентимизга масжиднинг қурилиш тарихи,  ўзига хос хусусиятлари, сайёҳлар ва зиёратчилар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берилди.

Шавкат Мирзиёев мақбаранинг Зиёратчилар китобида дастхат қолдирди.

Давлатимиз раҳбари “Ваҳат ал-Карама” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

“Қадр-қиммат воҳаси” маъносини англатувчи ушбу мемориал Бирлашган Араб Амирликлари озодлиги ва бирдамлиги учун қурбон бўлганлар шарафига бунёд этилган. Ёдгорлик бир-бирига таяниб турган 31 блокдан иборат бўлиб, раҳбарлар, ҳарбийлар ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлаш рамзи ҳисобланади. 

Давлатимиз раҳбари ёдгорликнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 1516 октябрь кунлари мамлакатимизда .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро давоми...

1171 22:38 / 14.10.2024
Muslimat.uz сайти, Bintu Sodiq ҳамда Muallim media ижтимоиймаърифий каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган давоми...

2076 19:30 / 24.05.2022
Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизнинг Жакарта шаҳридаги элчихонаси ҳамкорлигида Индонезиянинг етакчи .SCTV, телеканали ижодкорларининг давоми...

1527 10:58 / 19.05.2023
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Сурхондарё зиёратидан сўнг давоми...

3746 11:45 / 18.04.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021