1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Эр-хотин муҳаббати

10:00 / 06.10.2020 14226 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламолардан бири шундай ёзади:

«Бир йил олдин саксон ёшли бир қария зиёратимга келди. Унинг худди ёш йигитлардек зиналардан чаққонлик билан сакраб-сакраб чиқиб-тушиши мени ҳайрон қолдирди. Унинг ёши саксондан ошганлигига ишонгим келмасди.

Бунинг сирини эса у билан суҳбатлашганимдан кейин билиб олдим.

Ҳижрий 1368 йилда, тахминан, ўттиз ёшларида уйланган экан.

У шундай ҳикоя қилади: «Бирор марта ҳам хотинимдан ғазабланганимни, унинг мендан ранжиганини ёки мени, фарзандларимиздан бирортасини қарғаганини эслолмайман. Агар бошим ёки бошқа бирор жойим оғриб қолса, то мен ухламагунимча ухламайди. Бозор-ўчарга, ҳатто арзимас саналган бирор нарса сотиб олиш учун ҳам бирга борамиз. Шундай пайтларда худди кечагина тўйи бўлган келин-куёвлардек қўл ушлашиб оламиз».

Хотини бир касалликдан сўнг жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган, шундан кейин унга туғиш ман қилинган экан. Ўшанда у хотинига: «Сен мен учун фарзанддан кўра қадрлироқсан. Мен учун энг муҳим нарса сенинг ҳаётингдир», деган экан.

Қария: «Модомики у тирик экан, бошқасига уйланиш йўқ», деди.

Китобларда худди эски биноларга ўт кетса, тезда ёниб битиши каби, қарилик қалбдаги севгини тезда бутунлай сўндириши ҳақида ўқирдим. Лекин ушбу ҳаётий воқеликка гувоҳ бўлган киши буларнинг қуруқ гап эканига ишонч ҳосил қилиши турган гап...»

Мазкур қариянинг мисоли ҳар бир кишига намуна, ўрнак бўлиши лозим. Лекин унинг ҳаёти ҳар бир киши учун қолип бўлиши лозим, дейишдан йироқмиз. Ўзимизни ислоҳ қилмай туриб, турмуш ўртоғимиздан қариянинг аёлига ўхшашни талаб қилишимиз инсофдан эмас.

Эр-хотинлик меҳр-муҳаббат демакдир. Аллоҳ таоло Рум сурасида шундай марҳамат қилади:

«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани…» (21-оят).

Шунинг учун ҳам ҳар икки жинс бир-бирига интилади, бир-бирини севади ва гўёки ўзининг йўқолиб қолган ярмини қидиргандек, бир-бирини соғиниб яшайди.

Фақиҳлардан бири Абу Рабиъанинг аёли вафот этганида, уни дафн қилиб, уйига қайтиб келар экан, улуғ фақиҳ йиғлаган ҳолда «ла ҳавла» ва истиржоъ айтди ҳамда ўзига ўзи хитоб қилиб: «Мана, ҳовли ҳам ўлди, эй Абу Холид! Уй ўз ичидаги қимирлаб турган руҳ – аёл билан тирикдир», деган экан.

«Қизларжон...» китобидан

Муаллиф
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳо оммавий ҳижратдан анча олдин ҳижрат қилиб, Мадинаи Мунавварада оилалари билан истиқомат қилишни бошладилар. Бу вақтда оила давоми...

6134 12:00 / 01.08.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Етим қиздан ўзи ҳақида изн сўралади. Агар сукут сақласа, ўша унинг изнидир. Агар давоми...

2802 15:00 / 20.05.2020
Аёлларнинг вакиласи Умму Салама онамиз аёлларнинг ўзларига хос ҳассослик билан масалани яна ойдинлаштиришни ирода қилиб.Ундай бўлса, оёқлари очилиб қолади,, давоми...

5235 14:20 / 18.09.2019
Тарвуз ва қовун сотадиганларни ҳеч кузатганмисиз. Улар доим тарвуз ёки қовуннинг энг катта ва ширинини чақмоқлаб, ўртасидан кесиб, харидорлар кўрадиган тарзда давоми...

5736 14:00 / 25.07.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021