1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Инсоннинг ўз насабидан тониши

19:10 / 04.04.2019 3723 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки билатуриб, отасидан бошқа кишини «отам» деб иддао қилса, унга жаннат ҳаромдир» (Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Оталарингдан юз ўгирманглар, ким отасидан юз ўгирса, у кофир бўлибди» (Бухорий ривояти).

Язид ибн Шурайҳ айтадилар: «Али розияллоҳу анҳу минбарда хитоб қилиб айтардилар: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, бизнинг олдимизда Аллоҳнинг Китобидан ва ушбу саҳифадаги нарсадан бошқа ўқийдиган Китобимиз йўқ». Сўнг саҳифани очдилар. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари бор эди: «Мадина айрдан савргача ҳурматлидир. Кимки бу ерда янги иш (бидъат) пайдо қилса ёки бидъатчига жой (бошпана) берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлур. Аллоҳ қиёмат кунида ундай кимсанинг на фарз, на нафл ибодатларини қабул қилур. Кимки отасидан бошқа кишини «отам» деб даъво қилса ёки ўзини хўжайинларидан бошқа кишиларга мансуб деб билса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлур. Аллоҳ қиёмат кунида ундай кимсанинг на фарз, на нафл ибодатларини қабул қилур» (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси бир кимса билатуриб, отасидан бошқа кишини «отам» деса, у аниқ кофир бўлибди. Кимки ўзиники бўлмаган нарсани «меники» деб даъво қилса, биздан эмас. Ундай кимса ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин. Кимки бир кишини «кофир» ёки «Аллоҳнинг душмани» деса ва у киши бундай бўлмаса, айтган сўзи унинг ўзига қайтади» (Муслим ривояти). 

Аллоҳдан афв, офият ҳамда ўзи суйган, рози бўлган амалларга муваффақ этишини сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу расмда кекса киши қўйларини ғилдиракли қўра билан олиб кетяпти.Қўйлар учун тўсиқ ясалиб, остига ғилдирак ўрнатилган.Буни кўрган баъзилар отахоннинг ақли давоми...

5523 09:00 / 06.12.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай огоҳ этади .Зинога асло яқинлашманг. Шубҳасиз, у фаҳш ва энг ёмон йўлдир, Исро сураси, 32оят. Зинода учта ndash шаръий, давоми...

3220 11:09 / 13.11.2024
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Бу тақсимотлар меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинаган васият ва қарзлар адо қилинганидан кейин бўлур. Яъни, васият давоми...

3462 15:00 / 05.03.2019
Беодоб эркак ва аёллар билан дўстлашиш ҳам зинога олиб борувчи йўллардандир. Бундай инсонлар билан муносабат қуриш, улар билан дўст бўлиш гуноҳ ишларга давоми...

5214 18:24 / 11.07.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021