1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қалб ва тил

07:30 / 08.04.2019 3075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Луқмон исмли ҳабаш қул бор эди. Хожаси унга қўй сўйишни буюрди. Луқмон қўйни сўйди. Хожаси: «Қўйнинг энг яхши иккита гўштини олиб кел», деди. Луқмон қўйнинг юраги билан тилини олиб келди. Орадан бир неча кун ўтгач, хожаси Луқмонга яна қўй сўйишни буюрди. У қўйни сўйди. Бу сафар хожа: «Қўйнинг энг ёмон икки гўштини олиб кел», деди. Луқмон яна қўйнинг юраги билан тилини олиб келди. Хожаси: «Аввалги сафар қўй сўйганингда «Энг яхши иккита гўштини олиб кел» десам, юраги билан тилини олиб келгандинг. Энди «Энг ёмон икки жойини олиб кел десам, яна юраги билан тилини олиб келибсан-ку?» деди. Шунда Луқмон: «Шу иккиси яхши бўлса, булардан яхши нарса йўқ. Бу иккиси ёмон бўлса, булардан ёмон нарса йўқ», деб жавоб берибди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима давоми...

4526 18:40 / 07.07.2020
2013 йилнинг июль ойида Глин Жеймс исмли кўчаларда санғийдиган бир дайди очликдан овқат қидириб ахлат қутисини титаётиб девор ёнида турган бир жомадонни топиб давоми...

3882 17:30 / 09.07.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар .Заҳабаз зомау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру, давоми...

5268 19:00 / 30.04.2020
Ҳофиз Заҳабий .Сияру аъламун Нубала,да Бухорий ва Муслимнинг шайхи, улуғ муҳаддис Убайд ибн Яъийшнинг таржимаи ҳоли тўғрисида қуйидагиларни ҳикоя қилган .У ҳофиз, давоми...

2638 10:50 / 13.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021