1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳилол» номли янги илмий-маърифий журнал нашрдан чиқади

09:56 / 10.04.2019 3412 pdf Ўқиш режими + -

Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари сафига яна бир янги нашр қўшилди: «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси муассислигида «Ҳилол» илмий-маърифий, ижтимоий-адабий журнали нашр этила бошланди. Журнални нашр этиш ғояси атоқли олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга тегишли бўлиб, у киши бошлаган катта илмий-маърифий ишларнинг узвий давоми саналади. «Соф Ислом маърифатини кенг ёйиш» шиори остида ўз фаолиятини бошлаган журналга динимиз таълимотларини ёритувчи зарур маълумотлар, маърифий суҳбатлар, амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш асосида катта ислоҳотлар қаршисида турган халқимизга соф Ислом таълимотларини тушунтириш, мусулмонлар маърифатини оширишга ҳисса қўшиш вазифаси юкланган.

Журналнинг илк сонида «Тафсир», «Фиқҳ», «Саҳобалар ҳаёти», «Дунё олимлари эътирофи», «Насиҳат», «Фарзанд тарбияси», «Аёллар саҳифаси», «Адабиёт», «Машҳур масжидлар» каби ўнлаб рукнлар остида Ислом дини таълимоти ва мусулмонлар ҳаётига оид кўплаб қизиқарли материаллар эълон қилинган. Айниқса, машҳур араб олими шайх Муҳаммад Аввоманинг «Бу юртнинг илмга садоқатига гувоҳмиз!» номли мақоласи, Нақшбандия тариқатининг йирик намояндаларидан бири Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг аёлларга эр билан муносабатларни яхшилаш борасида қилган насиҳатлари, фарзандлар қалбида Аллоҳ таолога муҳаббат уйғотиш йўллари ҳақидаги мақолалар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиши мумкин.

Ҳар бир нашр ўз ўқувчиларининг муҳаббатини қозониш, уларнинг қалбига етиб бориш ва ўзаро мулоқотни кучайтириш орқалигина эътибор топади, оммалашади. Шу боис таҳририят ўқувчиларга мурожаат қилиб, журнал билан мунтазам ҳамкорлик қилиш, қимматли тавсия-маслаҳатлари, фикр-мулоҳазалари билан журнал фаолиятида иштирок этишга чорлайди.

Янги журнал мамлакатимизнинг барча мусулмонларига муборак бўлсин, унинг қадами қутлуғ келсин! Кўп йиллар давомида халқимизга буюк Аллоҳни танитиш, умумбашарият учун фойдали бўлган динимизнинг барча нодир, эзгу фазилатларини баён этиш, одамларимиз иймон-эътиқодини янада мустаҳкамлаш, уларга дин арконларини ўргатишда энг яхши ҳамкор ва йўлдош бўлишини Аллоҳнинг Ўзи муваффақ айласин!

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этишrdquo марказида Ҳаж ndash 2023rdquo мавсумига тайёргарлик жараёнлари жадал давоми...

1346 16:49 / 03.06.2023
Жорий йилнинг 8 июнь куни .УммулҚуро, универститети ҳайъати аъзоси ва Масжидул Ҳарам имоми шайх Ҳасан Бухорий фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

2316 16:45 / 10.06.2023
Аввал хабар қилганимиздек машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. У ердаги Шоҳи давоми...

2553 20:16 / 28.12.2019
Мисрдаги Инсоний биродарлар бирлашмаси Динлараро Олий қўмитаси барча дин вакилларини 14 май куни Рамазон рўзасини тутишни таклиф қилди. Бу таклифини давоми...

2487 11:01 / 13.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021