1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунёга муҳаббат

07:30 / 11.04.2019 3228 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдурраҳмон ибн Зайд айтади: «Бир куни Абу Ҳозимга шундай дедим: «Мени бир нарса хафа қилади». «Эй биродаримнинг ўғли, нима экан у?» деб сўради Абу Ҳозим. «Дунёга муҳаббатим», деди. Абу Ҳозим шундай насиҳат қилди: «Эй биродаримнинг ўғли, бу – Аллоҳ менга севимли қилиб қўйган шундай ишки, унга қарши нафсимга танбеҳ бермайман. Чунки бу  дунёни бизга Аллоҳ севимли қилиб қўйган. Лекин нафсимизга танбеҳ беришимиз керак бўлган бошқа жиҳат бор. Гап шундаки, дунёга муҳаббатимиз Аллоҳ ёмон кўрадиган бирор ишни ғафлатда қолишимизга олиб бормаслиги керак. Агар дунё муҳаббати бизни шу нарсаларга олиб бормаса, унда дунёни яхши кўришимиз бизга зарар етказмайди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулвоҳид ибн Зайддан ривоят қилинади .Ато Сулламий касал бўлиб қолди. Уни кўргани борганимизда дарднинг оғриғидан ҳушидан кетди. Салдан сўнг ўзига келгач, давоми...

2977 08:00 / 19.02.2020
1. Арафа кунидан афзал кун, қадр тунидан афзал тун йўқ. Бу иккисида қилинган дуо илтижо энг яхши солиҳ амаллардан бўлиб, ижобат бўлиши ҳам аниқроқдир. 2. Ҳажга давоми...

1984 11:00 / 27.06.2023
Илк устозМуҳаммад Тақий Усмонийнинг исломий илмларни юксак даражада эгаллашида отаси Муҳаммад Шафийнинг улкан ҳиссаси бор.Муҳаммад Шафий ким эдиМуҳаммад Шафий давоми...

7958 15:30 / 15.04.2019
Ибн Маҳдийдан ривоят қилинади .Бир киши Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳдан масала сўради. У зот .Буни яхши билмайман,, дедилар. Ҳалиги киши ажабланиб, .Мен сиздан давоми...

2138 07:10 / 31.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021