1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Каҳф» сурасининг фазли

16:40 / 12.04.2019 19385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, Дажжолдан сақланади», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилганлар.

Термизийнинг лафзида:

«Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан уч оятини ўқиса, Дажжолнинг фитнасидан сақланади», дейилган.

Бошқа бир ривоятда:

«Ким «Каҳф» сурасининг охиридан ёдласа, Дажжолдан сақланади», дейилган.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким «Каҳф» сурасини Жумъа кечасида қироат қилса, унга икки Жумъа орасича нур зиё сочади», дедилар».

Бошқа нусхада:

«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», дейилган.

Ҳоким ва Байҳақийлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб, кўпчилик Жума куни «Каҳф» сурасини қироат қилишни одат қилиб олган.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи «Каҳф» сурасини Жума куни қироат қилиш мандуб», деганлар.

«Каҳф» сураси ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадиси шариф ривоят қилинган. Улардан баъзиларини эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Имом Бухорий, имом Муслим ва имом Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтадилар:

«Ал-Барроснинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим:

«Бир киши «Каҳф» сурасини ўқиди. Ҳовлида ҳайвон бор эди. Ҳайвон безовта бўла бошлади. Одам қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, у зот:

«Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар.

Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

Шу маънода бир-бирини қувватловчи ҳадислар анчагина келган.

«Каҳф» сурасини ўрганиб чиққанимиздан кейин бу сурани тез-тез ўқиб туришга тарғиб этувчи ҳадисларнинг аҳамиятини яна ҳам кўпроқ тушунамиз.

Чунки бу сураи каримада ҳар бир инсон ҳаёти давомида учраши мумкин бўлган фитналар, мол-дунё ишқи, дунё ҳодисалари ва бошқа фитналар ҳақида, улардан четлашиш зарурлиги хусусида баҳс юритилган.

Демак, ҳар бир инсон мазкур фитналардан омон юриши учун ушбу ҳадиси шарифларга амал қилиб, ҳар куни «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оят, ҳар Жума аввалидан охиригача тадаббур ила тиловат этиб туришни ўзига вазифа қилиб олса, жуда ҳам яхши бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон келтирган кишининг энг олий мақсади ndash бу Аллоҳнинг розилиги ва бунинг мукофоти ўлароқ, жаннатнинг энг олий даражаси бўлган Фирдавс жаннатидир. Бу тасаввур давоми...

7232 18:25 / 13.04.2017
Магистр талабаларига бир савол берилди. .Ота ким,. Жавоблар ҳар хил. Чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди. Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди. давоми...

2969 14:00 / 09.06.2019
Насиҳат ҳақидаги оятларданАллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади.Кейин улардан юз ўгирди ва .Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг рисолатини етказдим ва давоми...

7240 20:17 / 09.11.2017
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. . . Ҳакам ибн Аъраж давоми...

9672 10:05 / 08.07.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021