1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума хутбасида дуо қилиш

05:30 / 29.11.2024 7204 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумада хутба қилиб турганларида бир одам  ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, чорвалар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«У зот қўлларини кўтариб: «Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғири) бер! Бизга нажот (ёмғири) бер! Бизга нажот (ёмғири) бер!» – дедилар. Жумадан жумагача ёмғирда қолишди. Шунда ҳалиги одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, уйлар йиқилди. Йўллар қирқилди. Чорвалар ҳалок бўлди», – деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Тоғлар ва адирлар устига, водийлар ичига ва дарахтлар ўсадиган жойларга», – дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Аллоҳим! Атрофимизга, бизнинг устимизга эмас!» – дедилар. Ўшанда (булутлар) Мадинадан худди кийим ечилгандек суғурилиб кетди. Унинг атрофига ёға бошлади. Унга бир қатра ҳам ёғмай қўйди. Мадинага назар солсам, худди гул билан ўралган тошдек бўлиб турган экан»,дейилган.

Бешовларидан Термизий ривоят қилмаган.

“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан 

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Жума mdash севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиладиган кундир. Бу салавот у зотга кўрсатилади. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўзлари жавоб қайтарадилар.

4259 11:00 / 30.06.2023
1. Жума куни пешин намозини жамоат бўлиб ўқиш макруҳи таҳримийдир. Бу ҳукм ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. 2. Жума азони айтилиб, имом минбарга давоми...

4099 10:40 / 15.12.2023
. . . ,. . Aбу Aйюб Сулaймoн розияллоҳу анҳудан Усмoн ибн Aффoн розияллоҳу анҳунинг oзoд қилгaн қуллaри ривоят давоми...

4615 10:05 / 05.04.2024
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . , . ,. . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Афзал кунларингиздан бири жума кунидир. давоми...

19654 04:00 / 25.04.2025