1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сафвон ибн Сулаймнинг парҳезкорлиги

07:10 / 26.04.2019 4248 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон ибн Абдулмалик Мадинага келди. Умар ибн Абдулазиз у ерда хизматда эди. Сулаймон ибн Абдулмалик одамларга пешин намозини ўқиб бериб, сўнг меҳробга суянди. У одамларга юзланиб, Зуҳрийни кўрди, лекин уни танимас эди. Умар ибн Абдулазизга: «Умар, анави одам ким? Бундай истараси иссиқ, юзи нурли одамни энди кўришим», деди. Умар: «Эй мўминларнинг амири, бу Сафвон ибн Сулайм Зуҳрий», деди.

Сулаймон ибн Абдулмалик хизматкорига ҳамёнга беш юз динорни солиб келишни буюрди. У ҳамён билан қайтиб келгач, «Анави намоз ўқиётган одамни кўряпсанми? Буни ўша одамга олиб бориб бер», деди. Хизматкор Сафвон ибн Сулаймнинг ёнига бориб ўтирди. Сафвон салом бериб, намозини тугатгач, хизматкорни кўриб, «Менда ишинг борми?» деб сўради. Хизматкор: «Халифа мана бу ҳамённи сизга бериб юбордилар. Эҳтиёжингизга, оилангизга ишлатар экансиз», деди. Сафвон унга: «Халифа менга жўнатмаган, адашяпсан», деди. Хизматкор: «Сиз Сафвон ибн Сулайммисиз?» деди. У: «Ҳа, мен Сафвонман, лекин халифа сени менга жўнатмагандир, бориб, яхшилаб аниқлаб кел», деб уни қайтарди. Хизматкор ҳамённи узатиб, «Хўп, сиз буни ушлаб туринг, мен бориб, аниқлаб келаман», деган эди, Сафвон: «Уни ушласам, олган бўламан. Сен бориб, аниғини билиб кел, мен шу ерда ўтираман», деди. Хизматкор кетиши билан Сафвон оёқ кийимини кийиб, чиқиб кетди. Шундан кейин халифа шаҳардан кетгунига қадар унга кўринмади.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Ямондан ривоят қилинади .Суфён Саврий Бану Фазора тоғи олдида мени кўриб, .Қаердан келаётганимни биласанми, деб сўрадилар. .Йўқ,, дедим. У киши .Дори давоми...

2095 07:10 / 04.09.2019
Юртимиздан ҳаж ва умра сафарига отланганлар одат бўйича аввал Мадинаи мунавварага бориб, жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак давоми...

4074 15:04 / 01.03.2019
Ҳорис Аъвар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Масжиддан ўтдим. Қарасам, одамлар турли гапларга шўнғишмоқда. Шунда Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига кирибndash Эй давоми...

2695 09:10 / 31.07.2019
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрда бўлурлар,, дедилар,. давоми...

2629 17:00 / 15.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021