1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозон шаҳрида «Russia Halal Expo – 2019» кўргазмаси бўлиб ўтди

09:00 / 27.04.2019 2586 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилнинг 24-26 апрель кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида «Россия ва Ислом дунёси» шиори остида XI-халқаро иқтисодий саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақда islom.uz манбаси хабар берди.

Ушбу саммит доирасида «Russia Halal Expo – 2019» кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда дунёнинг 50 яқин мамлакатларидан 3000 дан зиёд иштирокчилар қатнашди.

Кўргазма давомида тадбир иштирокчилари томонидан муқаддас қадамжоларга зиёрат туризми йўналишидаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштириш, уни ривожлантириш истиқболлари, бу борада зарур реклама тадбирларини ўтказиш, логистикаларни ташкил этиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Хусусан, саммитда иштирок этган юртимиз вакиллари томонидан Ўзбекистонда туризм ҳамда зиёрат туризми инфратузилмаларини ривожлантириш ва янги туризм объектларини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар жадаллик билан амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритилди. Ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, мазкур йўналишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, Ўзбекистонни зиёрат туризмининг йирик марказларидан бирига айлантириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу ўринда дунё мўмин-мусулмонлари учун ҳалолликни доимо таъминлаш ва келажак авлодга мерос қолдириш лозимлиги, шу боис, бутун дунёда озиқ-овқат, сув, кийим-кечак, соғлиқ ва тижорат каби барча соҳаларда ҳалол ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани эътироф этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – ҳалол озиқ-овқат, ҳалол туризм, ҳалол текстиль, ҳалол тиббиёт каби соҳаларни замонавий технологиялар ёрдамида аслини йўқотмаган ҳолда ривожлантириш ва келажак авлодга мерос қолдириш.

Тадбир давомида «Hilol nashr» матбаа нашриёти фаолияти ҳақида ҳам сўз борди. Юртимиз вакиллари ўз маърузаларида мазкур нашриётнинг фаолияти, бугунги кунда олиб бораётган ишлари, келажакдаги истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтишди. Маъруза давомида тадбир иштирокчиларига нашриёт томонидан мамлакатимизда илк марта чоп этилган Қуръони карим нусхаси тақдим этилди.

Ушбу Қуръони каримдан бир нусхаси Татаристон муфтийси Камил Самигуллинга ҳадя қилинди.

Қозон шаҳрида ўтказилган саммит барча иштирокчиларда катта ва унутилмас таассуротлар қолдирди.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Hilal Travel
Мавзуга оид мақолалар
Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида бир гуруҳ археологлар XIV асрда қурилган масжид деворларини тиклаш ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

2449 09:25 / 31.10.2018
Камерунлик сеҳргар Сенегал миллий терма жамоаси сардори Садио Мане Камерунда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар кубогида иштирок этса, юрак хуружидан вафот этишини давоми...

4697 14:26 / 17.01.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга давоми...

1365 20:20 / 10.10.2024
Бугун, 19 октябрь муҳтарам уламолар пешин намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди 1. Ҳомиджон Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи давоми...

1981 09:00 / 19.10.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021