1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломий молиялашда маблағдан фоиз олинмайди

16:10 / 03.05.2019 2121 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум давом этмоқда.

Жаҳон банки гуруҳининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси етакчиси Насим Кайсер қуйидаги фикрларни билдирган:

– Биз Ўзбекистонда 1992 йилда маҳаллий ҳамкорлар ва хорижий банклар билан энг биринчи молия институтига асос солган эдик. Ҳозирда “Ўзбеклизинг” бўлиб танилган мазкур ташкилот бизнинг биринчи лойиҳамиз эди. Кейинчалик юртингизда “Амирбанк”, Қозоғистонда эса “Амробанк” ташкил этилди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўз аҳолисини банк хизматларидан кенг фойдаланишини истайди. Лекин, бу ҳудудлардаги аҳоли кўп ҳам банкларга ишонавермайди. Шунингдек, аҳолининг асосий қисми ислом молияси ҳақида билмаслигини ҳисобга олсак, уларга буни тарғиб қилишга тўғри келади. Айни вақтда ислом молия муассасалари ялпи активлари миқдори 2,5 триллион долларни ташкил этади ва йилига 15-20 фоизга ўсиб бормоқда. Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатлар учун ушбу тармоқларни ривожлантириш, айниқса долзарб.

Ислом молияси тизимини Ўзбекистонда ривожланишини чамалаб кўрсак, энг аввало илмий изланишлар олиб бориш ва қонуний базани мустаҳкамлаш керак. Тўғри, бу жараён осон кечмайди, узоқ вақт талаб этади. Лекин, энг муҳими давлатнинг эътибори бўлса, муаммоларни тез ҳал этиш мумкин. Хабарим бор, Ўзбекистон Марказий банки ўтган йили тизим борасида қонун ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишни бошлади.

Исломий молиялашда маблағдан фоиз олинмайди, бу шаъриятга тўғри келмайди. Бу йўналишда устама қўйилади. Яъни, маҳсулот сотиб олмоқчи бўлган мижоз айтган ускуна ёки хом ашёни банк олиб беради ва устига қанчадир миқдорда устама қўяди. Бунда банк мижоз билан келишув тузади. Кейин у ҳоҳлаган асбоб-ускунани юборади. Бу худди олди-сотди шартномасига ўхшайди. Кейин белгиланган муддатларда маблағини қайтариб бериш керак. Бу муддатлар сумманинг катта кичиклиги ва лойиҳага боғлиқ бўлиб, ўн икки ойдан беш йилга қадар берилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Халқимизга хос меҳроқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатлар тимсоли бўлган, асрлар давомида маънавий ҳаётимизда муҳим давоми...

2270 22:16 / 30.05.2025
Бисмилларҳир Роҳманир РоҳиймБандаларига илм олишни фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамдусанолар бўлсин.Умматларига хушхабар қилиб .Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, давоми...

11935 17:49 / 31.07.2017
Самара вилояти ҳокимияти матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, анъанавий Ҳалолrdquo халқаро кунининг навбатдаги олтинчи босқичи Cамара вилоятида бўлиб давоми...

1993 14:00 / 23.01.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўминмусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча давоми...

19310 07:10 / 04.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021