1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

42-боб. Учта сингилни боққан киши

13:10 / 21.05.2019 3333 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввалги ҳадисларда қиз фарзандлар зикр қилинган бўлса, бу ҳадис сингилларни тарбиялаш ҳақида келган. Яъни ота-она йўқ бўлган чоғда уларнинг ўрнини босишнинг фазли ҳақида сўз юритилган.

79. Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга яхшилик қилган одам албатта жаннатга киради», дедилар».

Шарҳ: Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз. Гоҳида опа-сингиллар ака-укаларнинг қарамоғида қолиши ҳам бор. Ота бор бўлса, у масъул бўлар эди. Аммо отаси йўқ аёл зоти қаровсиз қолади, деган гап Исломда йўқ. Ота бўлмаган чоғда ака ёки ука опа-сингилни қарамоғига олиши шариат ҳукми бўйича собит бўлади. Лекин бу гап опа-сингиллар ака-укаларнинг мурувватига муҳтож бўлиб қолади, дегани эмас. Чунки бу имконият ака ёки укасидан бошқа боқувчиси, қаровчиси бўлмаган опа-сингилга Аллоҳ таоло томонидан берилган ҳақдир. Ака-ука бу масъулиятдан қочиши мумкин эмас. Агар улар номардлик қилиб, бу масъулиятдан қочадиган бўлсалар, жамият қонун кучини ишга солиб, опа-сингилларнинг ҳақларини олиб беради.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Уч қизига яхшилик қилган одам жаннатга кириши.

2. Уч синглисига яхшилик қилган одам жаннатга кириши.

 «Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
40. Ибн Умардан ривоят қилинади.Сафарда бир аъробий олдимиздан ўтди. Ўша аъробийнинг отаси Умар розияллоҳу анҳунинг дўсти бўлган эди. Аъробий.Фалончининг давоми...

3880 08:30 / 12.01.2019
Баъзи ҳолатларда фарзанд аҳли солиҳ, отаона фожир ва фосиқ бўлиши ҳоллари ҳам учраб туради. Агар отаона Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишни қилса, бола нима қилиши керак давоми...

3004 18:20 / 16.11.2024
Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қул хожасига сидқидилдан хизмат қилса ва Роббига ибодатни гўзал адо этса, унга икки давоми...

2607 17:00 / 15.12.2020
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. ..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Аллоҳ таборака ва таоло .Мен сочсоқоли Исломда давоми...

2569 16:05 / 21.10.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021