1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таровеҳ намози ракъатлари адади

09:00 / 28.02.2025 4560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «таровеҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ сўзи роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан сўнг истироҳат олинади.

Макка аҳли ўша пайтларда ҳар тўрт ракъат таровеҳ намозидан кейин Байтуллоҳни тавоф қилар эканлар.

Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Оишадан: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондаги намози қандай эди?» деб сўраган экан. 

Шунда у киши: 

«Рамазонда ҳам, ундан бошқа вақтда ҳам ўн бир ракъатдан зиёда қилмас эдилар. Тўрт ракъат намоз ўқир эдилар. Уларнинг ҳусни ва узунлигини асти сўрама. Сўнгра яна тўрт ракъат ўқир эдилар. Уларнинг ҳам ҳусни ва узунлигини асти сўрама. Кейин эса уч ракъат ўқир эдилар. Мен: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, витрни ўқишингиздан олдин ухлайсизми?» дедим. У зот:

«Эй Оиша, албатта, менинг кўзларим ухлайди, аммо қалбим ухламайди», дедилар», деди». 

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Оиша онамизнинг ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳиссалом Рамазонда ҳам, Рамазондан бошқа вақтларда ҳам кечаси намоз ўқиганларида ўн бир ракъат ўқиганлар. Тунги намозларни ниҳоятда чиройли ва узун қилиб ўқиганлар.

Бу ҳадисда ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кечаси ўқийдиган намозлари неча ракъатли бўлганлиги ҳақида Оиша онамиз ўзлари билган нарсани айтмоқдалар. Бу эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн бир ракъатдан бошқа намоз ўқимаган эканлар, деган фикрга олиб бормаслиги керак.

Эътибор берадиган бўлсак, бу ерда таровеҳ намози ҳақида эмас, таҳажжуд намози ҳақида сўз бормоқда. Чунки таровеҳ намози Рамазондан бошқа пайтда ўқилмайди. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо эса:

«Рамазонда ҳам, ундан бошқа вақтда ҳам ўн бир ракъатдан зиёда қилмас эдилар», деб марҳамат қилмоқдалар. Чунки у зот Оиша онамизнинг ҳужраларида таҳажжуд намозини айнан шу тарзда ўқиганлар.

Таровеҳ намозининг ракъатлари адади қанча, деганда мазҳаб имомлари ҳам шароитларидан келиб чиқиб, ўзларига етиб келган ривоятларнинг кучига қараб, турлича ададларни олганлар.

Мисол учун, Шофъеий мазҳабида саккиз ракъат олинган бўлса, Ҳанафий мазҳабида йигирма ракъат олинган. Демак, таровеҳ намози ракъатлари адади ҳақидаги ривоятлар ихтилофли эмас, турлиликни ифода этгандир.

Бошқа масалалар ҳам худди шунга ўхшайди. Уларда хилоф йўқ, турлилик бор. Фуқаҳолар эса ана шу турли нарсалар ичида қай бири афзаллиги ҳақида баҳс юритганлар.

Язийд ибн Румон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Умар ибн Хаттобнинг замонида Рамазонда одамлар йигирма уч ракъат ила қоим бўлар эдилар».

Шарҳ: Аввало ровий Язийд ибн Румон розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик:

Язийд ибн Румон Асадий ал-Маданий, кунялари Абу Руҳ. Бу зот Зубайр ибн Афвон оиласининг қули бўлганлар. Ҳадисларни Ибн Зубайр, Анас, Убайдуллоҳ ва яна бошқа кишилардан ривоят қилдилар. Бу зот ривоят қилган ҳадислар олтита «Саҳиҳ» китобларида келтирилган. 

Ибн Саъд айтадилар: «Язийд ибн Румон олим ва кўп ишончли ҳадис ривоят қилган тобеъинлардан эдилар».

Бу зот ҳижратнинг 130-йили Мадинада вафот этганлар.

Мазкур йигирма уч ракъатнинг йигирма ракъати таровеҳ, уч ракъати витр намози бўлган. Баъзи бир ривоятларда ўн бир ва ўн уч ракъат ҳам дейилган. Лекин йигирма уч ракъат ўқилиши маълум ва машҳурдир.

Баъзи уламоларимиз «Аввалига оздан бошлашган, кейин бориб-бориб йигирма учда тўхташган ва шу одат бўлиб қолган. Мусулмонлар жумҳури шуни қабул қилган», дейишади.

Шофеъий мазҳабида саккиз ракъат ҳақида сўз юритилган бўлса ҳам, амал қилишда йигирма ракъат қабул қилинган. Шунинг учун ҳам барча мусулмонлар қадимдан таровеҳ намозини масжидларда жамоат билан йигирма ракъатдан ўқишга одатланганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мўминлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир. Мусулмонлар ёмон деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам ёмондир», деб ривоят қилинган». 

Ушбу икки ривоятни Имом Молик келтирган.

Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «мўмин-мусулмонлар»дан мурод Қуръон, ҳадис ва фиқҳни яхши биладиган аҳли илм эканлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Ушбу ривоятни бу ерда келтиришдан мурод ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг замонларида таровеҳ намозини масжидда жамоат билан йигирма ракъатдан ўқишни жорий қилиш ўзбошимчалик ёки динда йўқ нарсани қўшиш эмаслигини кўрсатишдир. Аксинча, бу иш диний асосда, Ислом умматининг зубдаси (мағзи) бўлмиш саҳобалар томонидан шариат кўрсатмаларига, хусусан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларига амал қилган ҳолда бўлганлигини таъкидлашдир.

Зотан, ижмоъ бир замонда яшаб турган, ижтиҳод даражасига етган мусулмонларнинг бир фикрга жамланишлари бўлиб, у шариатимизда ҳукм чиқариладиган тўрт манбанинг биридир. Шунинг учун таровеҳ намозини ҳозирги шаклда ўқишга мутлақо тил теккизиб бўлмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимизда бир нақл бор.Дўстингни уйида соч тара, душманингникида тирноқ ол,.Бундан кўриниб турибдики, .тирноқ, биз учун азалазалдан ёмон ва файзсиз тушунча бўлиб давоми...

4932 11:10 / 21.08.2019
Абу Забя розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотларидан сал олдин хасталаниб қолдилар. Беморни кўришга келган Усмон давоми...

6049 14:00 / 05.07.2022
Абдурраҳмон раҳматуллоҳи алайҳ айтади .Бир куни Бишр ибн Мансур бир иш билан олдимга келди. Унга .Одам юбормайсизми, ўзим борардимку,, деганимда .Йўқ. Менинг ишим давоми...

2138 09:08 / 01.03.2020
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Кисронинг хазиналари олиб келинди. Абдуллоҳ ибн Арқам .Эй мўминларнинг амири, буларни байтулмолга қўшиб, тақсимламайсизми, деди. давоми...

2671 07:10 / 01.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021