1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума куни Духон сурасини ўқиш

04:30 / 03.01.2025 5948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси «Ҳо мим» – «Духон»ни қироат қилса, мағфират қилинади», – дедилар».

Бошқа ривоятда:

«Ким жума кечаси «Ҳо мим» – «Духон» сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади», – дейилган.

Термизий ва Асбаҳоний ривоят қилишган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси ёки жума куни «Ҳо мим» – «Духон»ни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», – дедилар».

Табароний ривоят қилган.

“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади . . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар жунубликдан, жума куни, қон давоми...

6926 04:00 / 09.08.2024
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз жума куни рўза тутмангиз. Магар ундан олдин ёки давоми...

2625 04:10 / 19.04.2024
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон сизлардан бирортангиз масжидга давоми...

26660 04:05 / 02.05.2025
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни минбарга ўтирдилар, биз у зотнинг атрофларига ўтирдик,.Икки шайх ривоят қилишган.

2358 05:01 / 25.10.2024