1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳга муҳаббат қилувчилар наздида “كهيعص

11:10 / 12.06.2019 4802 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Молик ибн Динор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир йили байтуллоҳни ҳаж қилиш ниятида йўлга чиқдим. Йўлда бир кишини учратиб қолдим. У ҳеч қандай зоди-роҳиласиз кетаётган эди. Унга салом бердим, алик олди.

- Қаердансиз, деб сўрадим.

- Унинг ҳузуридан, деб жавоб берди.

- Қаерга кетяпсиз, яна савол бердим.

- Унинг уйига, деди.

- Зоди-роҳилангиз қани?

- Унинг ҳузурида.

- Бу йўлни таом ва шаробсиз босиб ўтолмайсиз. Бирор нарсангиз борми?

- Ҳа, юртимдан чиқаётганимда беш ҳарфни ўзимга захира қилиб олганман.

- Қанақа ҳарфлар?

- Аллоҳ таолонинг «каф ҳаа йаа айн сод» деган оятидаги ҳарфлар.

- «каф ҳаа йаа айн сод» нинг маъноси нима?

- Оятдаги «каф» - кифоя қилувчи, «ҳаа» - ҳидоят қилувчи, «йаа» - бошпана берувчи, «айн» - олим, билувчи, «сод» - содиқ, ростгўй деганидир. Ким кифоя қилувчи, ҳидоят қилувчи, бошпана берувчи, олим ва содиқ зотни ўзига ҳамроҳ тутса, зое бўлмайди, қўрқмайди ва зоди роҳилага эҳтиёжи тушмайди.

Имом Молик айтадилар:

Ундан бу гапни эшитгач, кўйлагимни унга ечиб бердим. У эса кийишдан бош тортди ва «Эй шайх, яланғочлик сенинг кўйлагингдан яхшироқдир. Дунёнинг ҳалоли ҳисоб-китобли, ҳароми эса иқоб (жазо) лидир», деди.

Тунда бошини осмонга қаратиб шундай дерди: «Эй тоат-ибодатлар манфаат бермайдиган, маъсиятлар зарар етказмайдиган зот! Сенга манфаат бермайдиган нарсани менга насиб қил, сенга зарар етказмайдиган нарсаларимни мағфират қил!»

Одамлар эҳром кийиб, талбия айтишаётган пайтда унга «нима учун Лаббайкани айтмаяпсиз», дедим.

У: «Эй шайх, мен Лаббайка десаму, У зот «сенга Лаббайка ҳам, Саъдайка ҳам эмас, сенинг гапингни зинҳор эшитмайман, сенга назар солмайман», дейишидан қўрқяпман» - деб жавоб берди.

Кейин у кўзимдан ғойиб бўлди. Уни Минода учратиб қолдим. Йиғлаб ушбу шеърни айтарди.

Албатта, маҳбубимни қонимни тўкиш рози қилади,

Қоним У учун ҳарамда ҳам, бошқа жойда ҳам ҳалолдир.

Аллоҳ ҳаққи, руҳим Сенинг кимга муҳаббат қўйганингни билганида,

Унинг учун оёғи қолиб, боши билан тик турган бўларди.

Эй маломатчи, мени ўзингча маломат қилма!

Ундан мен кўрган нарсани кўрганингда маломат қилмаган бўлардинг.

Қавм байтни тавоф қилишади, аъзолари билан эмас,

Аллоҳни тавоф қилганларни, У ҳаромдан беҳожат қилади.

Одамлар ҳаж қилиб, қурбонликлар ҳадя қилишади,

Мен эса юрагим ва қонимни ҳадя қиламан.

Кейин шундай деди: «Аллоҳим, одамлар жонлиқ сўйиб, қилган қурбонликлари ва ҳадялари ила сенга яқин бўлмоқдалар. Мени эса нафсимдан бошқа Сенга қурбонлик қиладиган нарсам йўқ. Шуни мендан қабул эт!» Кейин кўзларини осмонга қаратиб йиғлади. Чуқур хўрсиниб ерга қулади ва вафот этди. Аллоҳ таоло раҳматига олсин. Уни тайёрлаб, тупроқ остига кўмишди.

Ўша куни кечқурун унинг қилган ишларини ўйлаб ётдим. Тушимда уни кўрдим. Унга «Аллоҳ сени нима қилди», деб савол бердим.

«Бадр ғазотидаги шаҳидларга берилган мақомни зиёдаси билан берди», деди.

«Нега зиёда қилди», деб сўрадим.

«Чунки, улар кофирларнинг қиличи билан қатл қилингандилар, мен эса Жабборнинг муҳаббати билан қатл қилиндим», деб жавоб берди.

Quran.uz

Мавзуга оид мақолалар
Тилимизда .одоб, тарзида талаффуз қилинишга одатланиб қолинган арабча .адаб, сўзи аслида яхшиликка чақиришни англатади, у .маъдаба, ўзагидан олинган. Маъдаба эса давоми...

4098 20:10 / 08.10.2018
Инсонинг руҳи ва танаси тирик яшар экан турли хурсандчиликлар ва қийинчиликлар бўлиб туриши табиий ҳол. Устозлар таъбири билан айтганда қалб хурсанд бўлса давоми...

3302 17:23 / 10.03.2021
Араб тилидаги .ақл, сўзи аслида туяни кетиб қолишдан ман қилиб туриш учун боғлаб қўйиш деган маънони билдирувчи сўздир. Ақл ҳам ўз эгасини зарарли нарсалардан ман давоми...

2665 09:25 / 15.08.2019
Абу Муовия Ғулобий қурайшлик бир кишидан ривоят қилади .Вуҳайб ибн Вирд Тува водийсида яшайдиган Муҳаммад ибн Мункадирни кўргани келди. Вуҳайб ибн Вирд беморнинг давоми...

2426 08:00 / 01.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021