1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Германия ҳукумати масжидларга уюштирилган ҳужумларни қоралайди

15:00 / 13.06.2019 2306 pdf Ўқиш режими + -

Германия ҳукумати расмийси Стефан Сейберт мусулмонларнинг ибодатхоналарига қилинган ҳар қандай ҳужум қораланишини эслатиб ўтди. Бу ҳақда iqna хабар беради.

Маълумки, Германиядаги бир нечта масжидларга радикал гуруҳлар томонидан ҳужумлар уюштирилган эди. Шу муносабат билан ушбу давлатнинг пойтахти Берлинда ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда немис расмийлари журналистларни мавзуга оид қизиқтирган саволларига жавоб берди. 

— Федерал ҳукумат номидан мен мусулмонларнинг ибодат қиладиган жойларига ва Германияда ибодат қилиш эркинлигига қарши қаратилган ҳар қандай ҳужум қораланишини айтишим мумкин, деди Стефан Сейберт. Шунингдек, Бремен шаҳридаги бир масжидда Қуръони Каримга нисбатан қилинган ҳурматсизлик ҳақида гапириб, тинч-тотув ибодат қилувчиларга қарши бундай тажовузга кўз юмиш мумкин эмаслигини маълум қилган.

Стефан жаноблари бу каби ҳужумларга нисбатан мамлакат сиёсатчилари ва фуқаролик жамияти вакилларининг қатъий муносабатларини ифода этиб, бундай ҳаракатлар қадриятларга зид эканини таъкидлаб ўтди.

Анжуманда қатнашган мамлакат ИИВ матбуот котиби Стив Алтер бу ҳолат бўйича давлат хавфсизлик идоралари шуғулланаётганини маълум қилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бирлашган Араб Амирликларининг Дар алБар хайрия жамғармаси Рамазон ойида Қуръони Каримнинг 14000 нусхаси ва 13 тилдаги маънолар таржимасини соғлиқни сақлаш давоми...

1811 15:00 / 02.03.2021
Президент Тошкент вилоятидаги йиғилишда мазкур ташаббус билан чиқди. Ярмаркалар деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида иш бошлайди. Президент давоми...

1069 17:20 / 13 февраль
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад алБусаиди бошчилигидаги делегация Самарқандга келди. Уммон Султонлиги ташқи давоми...

1510 11:57 / 15.04.2024
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни илму маърифатга чақирар эканлар, илм излаш ҳар бир муслим ва муслимага фарз эканини буюрадилар. давоми...

3087 14:40 / 15.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021