1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудиялик олим кўзи ожизлар учун электрон мусҳаф кашф этмоқда

11:03 / 14.06.2019 2435 pdf Ўқиш режими + -

Кўриш қобилияти чекланган инсонлар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келишади. Бу, ҳатто, Қуръон ўқиш каби диний амалларда ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Бугунги замонавий технология тараққиёти самараси ўлароқ, саудиялик ихтирочи Машъал Ҳарасоний кўзи ожизларга Қуръони каримни ўқишни осонлаштирувчи рақамли мусҳаф устида ишламоқда. Бу ҳақда Аrabnews нашри хабар беради.

Машъал Ҳарасоний Қирол Абдулазиз Университетида маслаҳатчи бўлиб ишлайди. У 13 ёшидан буён турли ихтиролар қилиб келган, ҳозирда унинг 50 дан ортиқ ижтимоий-гуманитар соҳадаги ихтиролари бор.

– Навбатдаги кашфиётим «электрон доска» бўлиб, унда 28 белги бор, – дейди Ҳарасоний. – Ҳар бир белги олтита брайл ҳарфини ўз ичига олади. Досканинг бир саҳифасида 28 қатор бор. Кўриш қобилияти чекланган инсонлар унинг ёрдамида Қуръонни осонгина ўқишлари, саҳифалар ичидан излашлари мумкин. Унда Қуръон тўлиқ жойлаштирилган.

Машъал Ҳарасоний рақамли Қуръоннинг аҳамиятини шундай тушунтиради: «Кўзи ожизлар учун Қуръонни брайл ёзувида олтита катта жузли китобдан ўқишади. Бу уларнинг бирор оят ёки сурани топишларига қийинчилик туғдиради. Ўлчамлари катталигидан уларни олиб юриш ва жойлаштириш ҳам осон эмас».

Ҳарасонийга бундай қурилмани ясаш фикри Мадинадаги Қирол Фаҳд Қуръони каримни чоп қилиш, имконияти чекланганларга Қуръон ўқитишга бағишланган семинарда иштирок этиш учун келганида туғилган эди. Ҳозирда унинг ихтиро устида иш олиб бормоқда ва уни қарийб бир йил ичида якунлаши режалаштирилган. Ҳарасонийнинг сўзларига кўра, унинг ишчи жамоасининг бир қисми кўриш қобилияти чекланган инсонлардир.


Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Лондоннинг .Челси, клуби АПЛ клублари орасида биринчи бўлиб ўз стадионида ифторлик ўтказишини эълон қилди. Клуб расмий сайтида қайд этилишича, .Челси, бундай давоми...

1786 11:45 / 15.03.2023
Маълумки, закот Ислом арконларидан бири бўлиб, моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. Одатда, ҳар йили Ўзбекистон давоми...

3600 17:00 / 14.04.2020
Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар йўналишида диниймаърифий соха алоҳида аҳамиятга эга бўлиб турибди. Яқиндагина давоми...

2026 16:30 / 24.05.2019
11 июндан бошлаб Бишкекдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли ёпилган масжидларда жума намози қайта тикланди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар давоми...

1420 12:20 / 15.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021