1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

46-боб. Кичкина болани елкага кўтариш

17:20 / 18.06.2019 3990 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

86. Бародан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, Ҳасан розияллоҳу анҳуни елкаларига кўтариб олиб: «Аллоҳим! Мен буни яхши кўраман, Сен ҳам яхши кўргин», деяётган эканлар».

Шарҳ: Ҳақиқатан ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда болажон зот эдилар. Ҳамма болаларни яхши кўриб, эркалар эдилар. Ўз набиралари имом Ҳасанни ҳам жуда яхши кўрардилар. Ушбу ривоятда у зот алайҳиссаломнинг имом Ҳасанни елкаларида кўтарганлари ҳақида сўз бормоқда. Демак, болани елкага кўтариш мумкин экан. Шу билан бирга, Аллоҳ таолодан ўз набиралари имом Ҳасанга муҳаббатини сўраб дуо ҳам қилмоқдалар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон зот бўлганлари.

2. Болани елкада кўтариш мумкинлиги.

3. Боласини яхши кўришини бошқалар олдида айтиш мумкинлиги.

4. Фарзандига Аллоҳ таолонинг муҳаббатини сўраб дуо қилиш мумкинлиги.

5. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг мақомлари улуғлиги.

6. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳуга муҳаббат қилиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларига дохил бўлиш экани.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . ,. . Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Аллоҳ азза ва жалла давоми...

1462 13:54 / 03.09.2025
Қуръони Карим оятлари ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари асосида мусулмон уммати отаонага оқ бўлиш катта гуноҳларнинг каттаси эканига иттифоқ давоми...

2134 14:04 / 24.11.2024
67. Абу Бакрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло бу дунёда уқубатини тезлатиб, охиратга ҳам олиб қўйишига лойиқ гуноҳ давоми...

2898 17:00 / 28.03.2019
Кексалар уйқуга ётадилар, аммо ухлолмайдилар. Овқатланадилар, бироқ ҳазм қила олмайдилар. Куладилар, лекин хурсанд бўла олмайдилар. Табассумлари ортида кўз давоми...

6114 14:49 / 01.02.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021