1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезияда 23 мингта Қуръон марказлари фаолият кўрсатмоқда

11:30 / 19.06.2019 2240 pdf Ўқиш режими + -

Индонезия Қорилар ва Қуръони каримни ёд олувчилар уюшмасининг маълум қилишича, мамлакатда шу кун ҳолатига кўра 23000 та Қуръони каримни таълим берувчи марказ фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда IQNA хабар беради.

Уюшма раҳбари Саййид Оқил ал-Мунаварнинг маълум қилишича, марказлар маҳаллий давлат органлари томонидан қўллаб-қувватланади ва бошқариб борилади. Шу боисдан ҳам маҳаллий ҳокимият Қуръони каримни таълим бериш ва ўргатиш борасида катта мажбуриятни ўз зиммаларига олишган.

Марказдаги Қуръони карим таълими ҳақида гапирган Саййид Оқил қориларга Қуръондан ташқари фиқҳ ва ҳадис илмлари ҳам мукаммал тарзда ўргатилади, деб таъкидлаган. Унинг айтишича, жорий йил Индонезияда

V-Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган. У раҳбарлик қилаётган уюшма 1988 йилда таъсис этилган бўлиб, илк Қуръон марказларини ташкил этиш ва уларни молиялаштиришда асосий ролни ижро этган. Уюшма раҳбарининг эътироф этишича, марказларда етишиб чиқаётган қорилар мамлакатдаги мусулмон жамоасини бирлигини мустаҳкамлаш ва динлараро тотувликни сақлаб қолишда катта роль ўйнамоқда, деб фикр билдирган.

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Мақола мавжув эмас

5989 05:00 / 11.03.2017
Янги эълон қилинган MastercardCrescentRating Global Muslim Travel Index GMTIнинг 2023 маълумотига кўра, Индонезия ва Малайзия дунё мусулмон сайёҳлик йўналишлари бўйича етакчи ўринда давоми...

1557 13:42 / 09.06.2023
19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ҳазрати Имомrdquo мажмуаси ва Мовароуннаҳрrdquo нашриёти ёнида барпо этилиши давоми...

3860 11:41 / 20.09.2018
Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британия Бош вазири Тереза Мейни исломофиянинг янги таърифини қабул қилишга ва Косервативлар партиясидаги мусулмонларга қарши бўлган давоми...

2730 15:45 / 26.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021