1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саҳарларда истиғфор айтиш қалбга қувонч бағишлайди

10:00 / 19.06.2019 3729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш – таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтиш, қалбга қувонч, танага тетиклик бағишлайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир (Оли Имрон сураси, 17-оят).

Ушбу белгилар Ислом жамияти аъзоларининг ҳар бири учун зарурий сифатлардир.

Одамлар айни ширин уйқудалигида туриб намоз ўқиш, истиғфор айтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун кучли иймон, ихлос, қунт, ҳафсала бўлиши керак.

Саҳобаи киромлар саҳарда истиғфор айтишни одат қилишганди. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга саҳарда етмиш марта истиғфор айтишни буюрган эдилар.

Улуғ саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу тунги намозни ўқиб бўлиб, хизматчиларидан: «Эй Нофеъ, саҳар кирдими?» деб сўрардилар. Агар Нофеъ ҳа деса, тонг отгунча дуо ва истиғфор билан машғул бўлар эдилар.

Иброҳим ибн Ҳотиб отасидан ривоят қилади: «Мен саҳарда масжид бурчагида бир киши: «Парвардигорим! Сен буюрдинг, мен итоат этдим. Ҳозир саҳар вақти. Менинг гуноҳларимни кечир!» деб дуо қилаётганини эшитдим. Қарасам, у Абдуллоҳ ибн Масъуд экан ».

Дарҳақиқат, саҳарда истиғфор айтувчилар энг гўзал ва соф чоғда Аллоҳ таолога дардини очиб солади. Шунингдек, мазкур сифатларга эга бўлган инсонлар учун барча нозу неъмат, роҳат-фароғат устига Аллоҳдан розилик ҳам бор. Боз устига, у вақтда истиғфор айтиш юксак мартабаларга эриштиради.

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қойюм ва атубу илайҳ».

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу ва бу ерда айтилмаган яна бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда фиқҳ илмини ўрганиш, ўтган буюк фақиҳларимиз қолдирган улкан илмий меросдан унумли давоми...

2198 15:07 / 22.06.2019
СаволИнсон илмли бўлиши учун устознинг дуоси зарур бўлади. Ҳадя қилинсин, деган гапга келсак, устозим мендан бадавлатроқ. Менинг ҳадям улар учун арзимас бўлиши давоми...

3263 11:05 / 20.03.2020
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Саид ибн Омир розияллоҳу анҳуни Ҳимсга волий қилиб юборган эдилар.Мадинага Ҳимсдан вакиллар келганда, Умар розияллоҳу анҳу давоми...

3056 11:00 / 30.12.2020
Ҳомилани жисмоний ва руҳий жиҳатдан толиқтирмай, яхши ривожланиб боришини таъминлаш ҳам унинг соғлом бўлишининг омилларидан биридир.Ҳомила ҳар тарафлама яхши ва давоми...

3985 13:09 / 17.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021