1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Менинг ҳам Боязид исмли ўғлим бор

15:30 / 20.06.2019 4039 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Ҳабиб Нақшбандий ҳазратлари айтадилар:

Ҳазрати Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бизнинг нақшбандия силсиланинг улуғларидандир. У киши ҳақларида Ҳазрати Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Жаброил алайҳиссаломнинг бошқа фаришталар ичида қандай мақоми бўлса, Боязиднинг ҳам Аллоҳнинг валийлари ичида шундай мақоми бор».

 Яна у киши ҳақларида шундай ёзилади:

Боязид болалигидаёқ отадан етим қолган эди. Онаси у кишини мадрасага киритадилар ва қори жанобларига, уйга келиб-кетиши сабабли мадрасадан безиб қолмасин дея, уни тез-тез уйга боришига йўл қўймасангиз дедилар. Шундай қилиб қори жаноблари уни бир неча кун мадрасада олиб қолди. Бола бир куни қори жанобларига, мен уйга боришни ҳохлайман деди. Устоз жуда кўп дарсни зиммасига юклади ва ёд олиб бўлгач, уни уйга боришига ижозат берди.

Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ уйга келдилар ва эшикни тақиллатдилар. Ўша пайтда оналари таҳорат олаётган эдилар. Эшик тақиллашидан Боязид келганини пайқадилар. Бироқ, агар ҳозир эшикни очиб уйга киритсам, у ҳолда бола уйга келишга одатланиб қолади ва мадрасага бормай қўяди деб ўйлаб қолдилар. Шундай қилиб, эшикга яқин келиб турдилар ва эшикни тақиллатган ким? деб сўрадилар. Боязид деган жавоб олдилар. Шунда, она : «Менинг ҳам Боязид исмли ўғлим бор эди. Мен уни Аллоҳнинг дини учун мадрасага ташлаб келганман. Ундоқ бўлса, эшикни тақиллатаётган Боязид ким?» дедилар. Бола ўта ақлли эди. Онам мени дин илмини ўрганишимни хоҳлайдилар деб англаб етди. Шунинг учун ортга қайтиб мадрасага кетди ва олиму фозил бўлмагунича мадрасадан чиқмади.

Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллома Тошкубрийзода .Мифтаҳус саъада ва мисбаҳус сияда, номли китобларида қуйидагиларни айтган .Имом, фақиҳ, мужтаҳид, муҳаддис, имом Абу Ҳанифанинг шогирди давоми...

3231 18:45 / 11.02.2019
.Бошқалар фикри, эшиттиришини эшитаётган эдим. Бирдан унда Бангладешлик динидан қайтган шифокор аёл Таслима Несрин ҳақида гапириб қолишди. У аёл Қуръонни мазах давоми...

4042 13:00 / 27.11.2021
Борлиққа нисбатан ер сайёраси океандаги бир томчи сувчалик ҳам эмас. Шундай бўлсада ана шу кичкина сайёрадаги бир бўккан одамча кишиларга .Мен сизнинг олий давоми...

2430 13:00 / 26.02.2022
Бир куни Шақиқ Балхий шогирди Ҳотам алАсомдан .Ҳузуримга келганингдан бери мендан нима ўргандинг, деб сўради. Ҳотам алАсом шундай деди .Олти нарсани давоми...

1391 08:00 / 24.10.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021