1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ислом маданияти дея тарғиб қилинади

12:02 / 21.06.2019 2046 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон ҳукумати республикани халқаро миқёсда ислом маданияти бешиги сифатида тарғиб қилиш ниятида. Бу ҳақда islam-today сайти хабар беради.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълумотига кўра, қўмита раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов Буюк Британия жамият фаоли Аҳмад Салим билан бўлган учрашувда келишувга эришди.

Таъкидланишича, Аҳмад Салим «1001 ихтиро» мусулмон ташкилоти директори. У жаҳон маданияти ва ижтимоий соҳадаги исломий меросни тарғиб қилишга бағишланган қатор муваффақиятли лойиҳаларни амалга ошириш билан машҳур.

Хусусан, унинг компанияси БМТ, ЮНЕСКО ва жаҳонга машҳур музейларда турли тадбирларни ташкиллаштиришда иштирок этиб келади.

Абдулазиз Оққулов билан суҳбат чоғида Аҳмад Салим Бухорони 2020 йил бўлиб ўтадиган «Ислом маданияти пойтахти» тадбирини ташкил этишда ёрдам беришга тайёр эканлигини билдириб ўтган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
КуалаЛумпур шаҳрида жойлашган Малайзия халқаро ислом университети ҳузуридаги Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институтида Имом Мотуридий, Имом Бухорий, давоми...

1045 10:43 / 04.02.2025
Президентнинг .Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шартшароитлар яратиш чоратадбирлари тўғрисида,ги давоми...

1567 14:11 / 02.01.2021
Islom.uz портали томонидан тақдим этилган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаб улгурган .Қуръонда зикри келган инсонлар қиссаси, мультсериалини энди сиз қорақалпоқ давоми...

2207 16:04 / 19.04.2021
Бугун, 2 август куни Миср Араб Республикасида улуғ устозлардан таҳсил олган, туркиялик машҳур қори, шайх Ризо Гунай .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ давоми...

1499 18:47 / 02.08.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021