Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Имом Ҳасан Басрий дедилар:
«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин:
– Рост сўзлаш.
– Аҳдга вафо қилиш.
– Қариндошларга силаи раҳм қилиш.
– Заиф ва бечораларга раҳмдил бўлиш.
– Одамлар учун кам мақтаниш.
– Гўзал ахлоқ.
– Аллоҳга яқинлаштирувчи нарсаларда халойиқнинг олийжаноби.
Эй оламларнинг Робби! Бизларни тақво аҳлидан қил!
Жисмнинг айбларини бир метр мато тўсади. Лекин фикрнинг айбларини биринчи баҳсу мунозаранинг ўзиёқ очиб беради.
3654 13:46 / 14.07.2017
Гўзал дуолардан бириАллоҳим Сендан гўзал рўза ва гўзал хотимани сўрайман. Рамазонда зиён кўргувчилардан қилиб қўйма
4550 07:49 / 16.06.2017
Кушойиш кечикса, у умуман келмайди дегани эмас. Аллоҳнинг тақдири раҳматларга яширилган, лекин сизлар шошқалоқ қавмсиз.
4201 09:20 / 11.10.2017
Молдунё ризқнинг бир бўлагидир.Яна соғлик ризқи, фарзанд ризқи, таом ризқи, баракадаги ризқ ҳам бор.Ризқ фақат молдунёнинг ўзи эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳар бир неъмати ризқдир.Шайх Мутаваллий Шаъровий
3156 19:35 / 15.11.2017