1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ҳиндулар Исломни диққат билан ўргансалар, улар ҳам мен каби бу динни севиб қоладилар

16:00 / 06.07.2019 4910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Махатма Ганди Ислом дини ва Қуръони каримни синчиклаб ўрганиб, мусулмонларга ҳайрон қолган. У ўзининг бу ҳаракатини шундай изоҳлайди:

Мусулмонлар ўзларининг улуғвор ва ғалабали кунларида ҳам мутаассиб бўлмаганлар. Ислом дунё Яратувчиси ва Унинг ишларига ҳайрат назари билан қарашга буюради. Ғарб қўрқинчли зулмат ичида бўлганида, шарқда порлаган, кўзни қамаштирувчи ислом юлдузи азоб-уқубат дунёсига ёруғлик, тинчлик ва тасалли олиб келди. Ислом дини ёлғончи дин эмас. Ҳиндулар бу динни диққат билан ўргансалар, улар ҳам мен каби бу динни севиб қоладилар. Мен Ислом динини, Пайғамбарини ва унинг атрофидагиларнинг қандай яшаганликлари ҳақидаги китобларни ўқидим. Улар менда жуда ҳам катта таассурот қолдирди. Мен шу хулосага келдимки, исломиятнинг бунчалик тез ёйилиши қилич кучи билан бўлган эмас. Тўяриси: Аксинча, ҳар ишда соддалик, мантиқ ва Пайғамбарларининг катта ҳол соҳиби яқинларига ва барча мусулмонларга чексиз садоқатда бўлгани туфайли бу дин бошқа кишилар томонидан севилиб қабул қилинган. Ислом ижтимоий адолатни буюрувчи диндир. Насронийликдаги бир қатор камчиликлар туфайли у ислоҳотга муҳтож бўлгани ҳолда Исломият нозил бўлган кундан бери бугунги кунгача ҳеч нарсаси ўзгармаган.

Махатма Ганди – Ҳиндистон сиёсий арбоби, мустақиллик асосчиларидан бири.

Муаллиф
Махатма Ганди
Мавзуга оид мақолалар
.Юз буюк инсон, номли китобни ёзиб, унда энг биринчи бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини зикр қилган ёзувчи Майкл Харт шундай деган давоми...

2602 21:21 / 18.11.2022
.Манчестер Юнайтед, клубининг собиқ ўйинчиси, Католик Христиан динининг издоши Патрис Эвра ўз интервьюсида отасига Исломнинг гўзаллиги ҳақида гапирганида унинг давоми...

4296 17:05 / 26.10.2019
Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма, хатоларинг не қадар юксалса ҳам ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга фарз қилди. Пайғамбарларни давоми...

2543 12:56 / 05.03.2024
Кимёгар олим, Париждаги тиббиёт куллиясининг декани Витос шундай дейди .Агар мен иймоним бир оз бўлсада сустлашганини сезиб қолсам, уни қувватлаш учун Фанлар академиясига шошиламан,. Кимёгар олим Витос

2372 10:30 / 19.03.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021