1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида Тошкент вилояти отинойилари учун ўқув семинари бўлиб ўтди

20:57 / 06.07.2019 2592 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун 5 та ҳудудга бўлинган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакиллиги ҳамда Тошкент вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўқув семинари ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун – 2019 йилнинг 6 июль куни ушбу машғулотларнинг охиргиси илмлар денгизи қолдирган фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг муҳташам мажмуасида бўлиб ўтди. Тадбир анъанага мувофиқ тарзда Қуръон тиловати билан бошланди ва жаннатмонанд юртимиз тараққиёти, динимиз ривожини тилаб, аждодларимиз руҳи поклари ёд этилиб, дуолар қилинди.

Семинарни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Акром Қўчқоровлар кириш сўзи билан очиб бердилар. Юртимизда халқимиз фаравонлиги, динимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган хайрли ишларга ҳаммамиз гувоҳ эканлигимиз, бу дилларимизга қувонч улашаётгани ва бунинг шукронасини биз сидқидилдан хизмат қилиш билан адо этишимиз лозимлиги ҳақида тўхталдилар. Зеро, элнинг энг азиз онахонлари, опа-сингиллари отинойилар ҳисобланади. Бу эса, айни дамда, уларнинг зиммасига масъулиятли вазифаларни ҳам юклайди. Шунинг учун ҳар бир отинойи соф Ислом таълимотини етказиш, жойларда динимизни тўғри тарғиб қилиш, келажак эгалари бўлмиш ёшларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом тарбия қилишда жонбозлик кўрсатишлари лозим. 
Семинарга ҳурматли меҳмон сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Хасанбоев, ЎМИ Хотин-қизлар бўлими мутахассиси М.Абдуллаева мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча диний соҳа ходимларининг мақсади ва ҳаракати битта – юртимиздаги тинчлик, жамиятимиздаги барқарорликка ўз ҳиссасини қўшишга қаратилганлигини таъкидладилар. Шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар, бугунги кунда диний соҳа ходимларининг, хусусан, отинойиларнинг олдида турган вазифалар, аёллар ўртасидаги динга муносабат, дин ҳақидаги тасаввур, маърака маросимларни тартибга солиш, бидъат-хурофотларни олдини олиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қўйилган вазифаларни амалга оширишда, жамиятда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишда отинойилар ўз малака, диний билим ва савиясини янада ошириш борасида тинмай изланишлари лозимлиги, бунда шу каби ўқув семинарлари дастур бўлиб хизмат қилиши, отинойиларнинг фаолиятини янада яхшилашга, улар дуч келаётган масалаларга жавоб топишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг, ўқув семинари давомида мутахассисларнинг «Исломдаги ақидавий ва фиқҳий йўналишлар», «Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик», «Аёлларга хос фиқҳий масалалар, меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш», «Ислом асосларини ғаразли мақсадларда бузиб талқин қилиш» мавзуларидаги маърузалари тингланди. 
Семинар ақидавий, фиқҳий, жамиятда учраётган муаммоларга доир савол-жавобларга бой, ўта қизғин руҳда ўтди.

Таъкидлаш жоизки, семинарда иштирок этган отинойилар маърузалар жуда мароқли бўлганлиги, олинган билимлар келгуси фаолиятларида манфаатли бўлишини билдириб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар.

Манба
fitrat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда Қозоғистонда иккита Ислом банки фаолият юритмоқда.АлҲилол банки, АбуДаби тижорат банкининг филиали бўлиб, шариатга мувофиқ омонатлар ва уйжойларни давоми...

2037 12:30 / 14.08.2021
Жорий йилнинг 5 июль куни президент Шавкат Мирзиёев .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонунни имзолади. Бу ҳақда .Халқ сўзи, нашри хабар давоми...

3245 11:00 / 06.07.2021
Франция президенти Эммануэль Макрон ўзининг Мисрга қилган расмий ташрифи доирасида АлАзҳарrdquo университетига ҳам борди. У ерда АлАзҳарrdquo шайхи Аҳмад Муҳаммад давоми...

2597 17:21 / 01.02.2019
Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд давоми...

1179 12:02 / 16.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021