1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британия ОАВда Ислом имижини қандай ёритилиши таҳлил этилди

11:00 / 11.07.2019 2603 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британияда фаолият олиб бораётган ОАВ бўйича ўтказилган янги тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат оммавий ахборот воситаларида чоп этилаётган мақолаларнинг учдан бир қисмида ислом дини қиёфаси бузилган ҳолатда тақдим этилмоқда.

Huffington Рost баёнотига кўра, Ислом дини қиёфасини бундай тарзда тақдим этилишига айрим исломий гуруҳларнинг ҳаракати сабаб бўлиб, барча мусулмонларга нисбат қилиб берилган.

Буюк Британияда Медиа Мониторинг Маркази (CfMM) тадқиқотлари шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатда ўтган йил охирида исломий мавзуда чоп этилган мақолаларнинг 59 фоизини мусулмонларнинг ахлоқсизлигига оид материаллар ташкил этади. Тадқиқотда иштирок этган Буюк Британиянинг мусулмонлар кенгаши томонидан 2018 йилнинг октябрь - декабрь ойлари орасида миллий матбуот ва телекўрсатув дастурларида берилган 11000 та мақола ҳамда кўрсатувлар таҳлил қилинган. Тадқиқот натижаларига кўра, мақолаларнинг учдан бир қисмидан кўпида ислом ва мусулмонлар ҳақида нотўғри маълумотлар берилган. Медиа Мониторинг Марказининг директори Резван Хамиди сешанба куни Буюк Британия Парламентига тақдим этилган тадқиқот натижалари инглиз оммавий ахборот воситаларида исломофобиянинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилишга асос бўлишини таъкидлаган. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида бундай ҳолатлар Daily Mail, Christian Today, The Spectator, Sky News каби ОАВда кўпроқ намоён бўлгани қайд этилган. Парламентга тақдим этилган ҳисоботда шунингдек, телеканалларда берилаётган сериалларда худди шундай ҳолатлар кузатилаётгани айтиб ўтилган. Тадқиқот Британиядаги энг фаол 31 веб-сайт ва 5 та телеканал ўртасида ўтказилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 5 январь куни .Хадичаи Кубро, аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагогўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. давоми...

3136 16:58 / 05.01.2024
Афғонистон томони Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистонга кўрсатилаётган доимий ёрдам ва қўллабқувватлов учун ташаккур изҳор этди. Мамлакатимиз элчихонаси давоми...

923 11:18 / 24.10.2024
Кардифф университетининг Ислом ва инглиз тадқиқотлари маркази ислом динига қизиқувчилар учун масофавий таълим курсларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2443 10:43 / 11.02.2019
Саудия Арабистон Қироллигининг .Flyadeal, авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу Ўзбекистон Республикаси давоми...

1726 19:31 / 14.11.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021