1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мунозарадан фойда бўлмайди

09:22 / 15.07.2019 4127 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Аллоҳ таъоло Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳга шундай калом қувватини ато қилган эдики, бирор шахс бирор масалада бахс учун келса, Ҳазрат бир неча дақиқада уни жавобсиз қолдирар эдилар.

Ҳазрат Доктор Абдулҳай қоддасаллоҳу сирроҳ айтадиларки, бир куни Ҳазрат бемор эдилар ва тўшакда ётган эдилар. Ўша вақтда шундай дедилар:

«Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳ таъолонинг раҳмати сабаб шуни айтаманки, агар бутун дунёдаги ақлли инсонлар жамланиб келсалар ва исломнинг бирор оддий масаласида эътироз билдирсалар, инша Аллоҳ, уни икки дақиқада жавобсиз қолдира оламан».

Яна шундай дедилар: «Менку оддий бир талабаман. Уламоларнинг шаъни улуғдир».

Такидлаш жоизки, Ҳазрат раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига бирор одам бирор масалада гаплашишга келса, бир неча дақиқадан ортиқ ўтирмас эди.

Ҳазрат раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзлари айтадиларки, мен Дорул улум Девбанддан Дарси Низомийни қилиб фориғ бўлганимда, ботил фирқалар билан мунозара қилишга жудаям шавқим бор эди. Чунончи, гоҳо шиалар билан мунозара бўляпти, гоҳо бемазҳаблар билан мунозара бўляпти. Гоҳо барлавийлар билан, гоҳо ҳиндулар билан, гоҳо сингҳлар билан мунозара бўляпти. Янги битирган эдим, шу сабабли шавқ ва жўш ила мунозара қилавердим. Лекин кейин мунозарадан тавба қилдим. Чунки, тажриба шу бўлдики, бундан фойда бўлмайди. Балки, ботиний ҳолатларимга таъсири бўлди. Шунинг учун мен уни тарк қилдим.

Демак, бизнинг улуғларимиз ҳақ ва ботил ўртасида ҳам мунозарани маъқул кўришмади, у ҳолда ўз нафсоний хоҳишотлари сабабидан ёки дунёвий муомалалар сабабидан мунозара қилиш ва жанжалнинг қандай маъқул кўриш мумкин. Бу тортишувлар ботинни хароб қилиб юборади. Қалбдан илм нури ўчишига сабаб бўлади.

«Ижтимоий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар» китобидан 

Абдулқаййум Комил таржимаси

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобия аёллардан Фотима хонимнинг насаблари бинти Асад ибн Ҳошим ибн Абду Маноф ибн Қусой. Яъни, отасининг исми Асад, унинг отаси эса Ҳошим, унинг Отаси Абдуманоф, давоми...

6839 14:00 / 13.03.2019
Аллоҳ таоло Аср сурасида марҳамат қилади .Аср билан қасамки, инсон зиёндадир. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бирбирларини ҳақ йўлга давоми...

2927 11:00 / 04.07.2022
Франция ва бутун Оврўпанинг тарих чархпалагини остинустун қилиб юборган император Наполеон Бонапарт ҳақида бугунгача юзлаб китоблар ёзилган. Уларда давоми...

7305 20:03 / 16.12.2018
Ҳофиз Заҳабий .Сияру аъламун Нубала,да Бухорий ва Муслимнинг шайхи, улуғ муҳаддис Убайд ибн Яъийшнинг таржимаи ҳоли тўғрисида қуйидагиларни ҳикоя қилган .У ҳофиз, давоми...

2641 10:50 / 13.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021