1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги Зеландия Бош вазири Трампнинг мусулмон-конгрессменлар ҳақида айтган исломофобик фикрларини қоралади

12:50 / 17.07.2019 2351 pdf Ўқиш режими + -

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн, АҚШ президенти Доналд Трампнинг twittеr орқали қилган ирқчилик ва исломофобик баёнотларини шарҳлади. АҚШ Президенти twittеrда қолдирган сўзларида демократик партиянинг аъзолари бўлган мусулмон-конгрессменларни дунёдаги «энг коррупция ривожланган ва нуқсонли» мамлакатлардан келгани ва «ўз мамлакатларига қайтишлари» кераклиги билан айблаган. Табиийки, АҚШ Президенти бу баёнотида конгрессменлар - Илҳан Умар, Рашид Тляйб, Александрия Окасио-Кортес ва Аянне Прессли ҳақида сўз юритган. Бундан ташқари, Трамп бошқа twittеrда, Илхом Умарни нутқидан иқтибос келтириб, 11-сентябрь куни содир бўлган террористик ҳужумларга бефарқ бўлмаганликда ҳам айблаган. Бу ўринда Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн бошқа давлатларнинг ишларига аралашмаслик қоидасини бузиб, АҚШ президентининг аёлларга нисбатан нафратга тўла ҳужумини кескин қоралади, дея хабар беради IslamNews сайти Albawabaга таянган ҳолда.

«Одатда мен бошқа халқларнинг сиёсатига аралашмайман», дейди Янги Зеландия Бош вазири. — Лекин аксарият одамларга шу нарса маълум бўлсинки, Трампдан рози эмаслигим аниқ. Бизнинг парламентимиз вакилларнинг жойи бўлиши керак, у Янги Зеландия каби кўриниши ва ҳис этилиши лозим».

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоийсиёсий ҳаётига оид муҳим қонун лойиҳаларини кўриб давоми...

1959 10:31 / 16.09.2020
Германиянинг ГётеФранкфурт университети Ислом фанлари ва жамият академияси томонидан тадқиқотлар учун Қуръони карим билан боғлиқ иккита катта лойиҳани киритди, давоми...

2384 15:40 / 25.12.2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 август кунининг иккинчи ярмида Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Жидда шаҳрига келди. Жидда шаҳридаги .Қаср давоми...

2152 08:46 / 18.08.2022
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга отулов ва кемаларга миндириб қўйдик давоми...

2716 12:31 / 05.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021