1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибн Жарирнинг вақтлари ва амалларини тартиблаши

14:00 / 19.07.2019 2196 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Жарирининг шогирди ва дўсти қози Абу Бакр ибн Комил (Аҳмад ибн Комил Шажарий) Ибн Жарир роҳматуллоҳи алайҳнинг ўз вақтлари ва амаллари тартибини қуйидагича тавсифлаб берган: «У овқатланиб бўлганидан сўнг «хойш» деб аталадиган енглари калта сондал ва атиргул суви билан бўялган кийимда ухларди. Бу кийим ингичка қилиб тўкилган, иплари қўпол, дағал каноп матодан тайёрланган, баданга совуқ тортиб тургани учун иссиқ пайтда кийиб ухланадиган кийим бўлган. Сўнгра туриб пешинни уйида ўқирди ва то асргача китоб ёзарди. Сўнгра туриб пешинни уйида ўқирди ва то шомгача одамларга дарс берарди, улар унга ўқиб дарс топширишарди. Сўнг ўзи то ҳуфтонгача фиқҳ ва бошқа дарс билан машғул бўларди. Шундан кейин уйига кирарди. У кечаси-ю кундузини Аллоҳ таоло муваффақ қилганича ўзининг, динининг ва халойиқнинг манфаати учун тақсимлаб қўйганди».

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Валид ибн Муслим айтади .Дўстларимнинг бири сўзлаб берди .Иброҳим ибн Адҳамнинг олдига бориб, унга салом бердик. У бошини кўтариб, .Аллоҳим, биздан нафратланма, давоми...

1699 08:31 / 12.05.2020
Халқимиз ичида Аллоҳга муқарраб инсонлар кўп бўлган. Бутун вужуди, қалби покиза, муттақий зотларнинг дуолари боис элюрт осойишта яшаган, дастурхонлари давоми...

14522 21:00 / 01.02.2019
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин .Аллоҳга омонат, дейишга одатланганман. Болалигимизда онам давоми...

4328 21:40 / 10.01.2019
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсишини таъминлаш борасида отаоналарни фарзандларини бадантарбия билан шуғуллантиришга тарғиб давоми...

2870 09:05 / 08.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021