1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси АҚШ тинчлик университетида муҳокама қилинади

18:00 / 19.07.2019 2414 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 18 июль куни Вашингтон шаҳрида Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди. АҚШ Давлат департаменти таклифига биноан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ушбу конференцияда иштирок этди.

Ушбу Вазирлар конференциясига Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Адлия вазири Русланбек Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов ва бошқалар қатнашди.

Бундан ташқари, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар бошлиқлари, диний раҳнамолар ва фуқаролик жамияти даражасидаги 106 мамлакатнинг 1000 дан ортиқ вакиллари ҳам иштирок этди. Қайд этиш жоизки, конференция инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича АҚШ Давлат департаменти тарихидаги энг йирик халқаро форум ҳисобланмоқда.

Конференциянинг асосий кун тартиби дин ва эътиқод эркинлиги риоясига қаратилди. Жумладан, форумда ТИВ Абдулазиз Комилов юртимиздаги ислоҳотлар ва диний эркинликни таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Хусусан, диний таълим тизимини такомиллаштириш ва ёшларни диний руҳда тарбиялашда аёлларнинг ролини ошириш масалалари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, АҚШнинг етакчи таҳлилий марказларидан бири – АҚШ тинчлик университетида мазкур соҳадаги ҳуқуқий ислоҳотлар, жумладан, янги таҳриридаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси хабар беради.

Ушбу давра суҳбатида Давлат департаменти, Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) вакиллари, Ҳелсинки комиссияси ва бир қатор халқаро экспертлар иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур тадбир «Диний эркинлар орқали барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни илгари суриш» мавзуида бўлиши режалаштирилган. Унда диний эркинларни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Вазирлар конференциясида илк маротаба Ўзбекистон делегацияси 2018 йили иштирок этган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вақф хайрия жамоат фонди кенг кўламли хайрия акцияси бошлаганини маълум қилади. Акцияга кўра, Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим ва шайх Муҳаммад давоми...

4405 11:54 / 10.07.2018
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси исломий банкчилик бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади. Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган қонун давоми...

1130 14:45 / 17.09.2025
Буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби, Шарқ Уйғониш даврининг ёрқин намояндаси Мир Алишер Навоийнинг порлоқ номи ва бебаҳо мероси халқимиз тарихида, миллий давоми...

1554 21:20 / 09.02.2025
Бошқирдистондаги даҳшатли ёнғин содир бўлган жойда олов тегмаган Қуръони Карим топилди. Бошқирдистоннинг Бурзянский туманининг маъмурий маркази, давоми...

2617 13:30 / 25.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021