1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Кулол Қўрғон» жоме масжиди биноси пойдеворига биринчи ғишт қўйилди.

10:33 / 22.07.2019 3670 pdf Ўқиш режими + -

«Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар» деб марҳамат қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!

«Ким бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда шунинг мислини қуриб беради», деб марҳамат қилган Расулимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, буюк алломалар юрти бўлмиш қадим Мовароуннаҳр юртимизда сўнгги йилларда масжид-мадрасалар қуриш яна одатий жараёнга айланиб бормоқда. Ҳар куни юртимизнинг турли вилоятларидан янги масжид қурилаётгани ёки қуриб битказилиб, ишга тушгани ҳақида хушхабарлар келиб турибди.

Пойтахтимиздаги Сузук ота, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги жоме масжидларнинг, шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги «Ҳаким Термизий» жомеъ масжидларининг бунёд этилгани фикримизнинг ёрқин далилидир. Хусусан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжиднинг юртимиз раҳбари томонидан бундан кейинги қурилажак масжидлар учун намуна сифатида эътироф этилиши Ўзбекистонда масжид-мадрасалар қурилишига нақадар юксак эътибор берилаётганини ифодалайди.

Бугун 22 июль душанба куни пойтахтимиз Тошкентда ана шундай хайрли ишларнинг яна бир гўзал намунасига гувоҳ бўлдик. Ушбу кун Юнусобод тумани 12 даҳадаги «Кулол Қўрғон» жомеъ масжидининг илк ғиштини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ дин пешволари, имом-хатиблар, мударрислар масжид қурилишига ташриф буюриб, иш жараёни билан танишдилар. Масжид ҳайъати ҳамда барча усталар, масжид қурилишига моддий ва маънавий ёрдам бераётган юртдошларимизнинг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Шундан сўнг муфтий Усмонхон Алимов масжиднинг илк ғиштини табаррукона қўйиб бериб, унинг қурилишига оқ фотиҳа бердилар.

«Кулол-Қўрғон» жоме масжиди имом-ноиби Муҳаммад Баҳодир 

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Норвегияликларнинг Ислом динига қизиқишлари кунданкунга ортиб бормоқда. Бу ҳақда .Sabah.com, нашри хабар беради.Осло университети Динлар тарихи факультети масъул давоми...

2550 15:00 / 18.01.2019
Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вақф хайрия жамоат фонди томонидан Обиҳаёт номли акция ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятида давоми...

3112 10:00 / 21.02.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан давоми...

2276 19:00 / 18.09.2021
Мичиган шаҳридан минглаб узоқликда жойлашган Детройт Ислом маркази Марокашда рўй берган кучли зилзила оқибатида зарар кўрган инсонларга зудлик билан ёрдам давоми...

1635 14:48 / 12.09.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021