1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртдошларимиз Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишди

10:50 / 24.07.2019 2582 pdf Ўқиш режими + -

24 июль куни эрта тонгдан ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz хабар беради.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бўлғуси ҳожилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, ҳаж сарф-харажатларини янада арзонлаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар юртдошларимизни чексиз қувонтирди.

Ҳаж сафари билан боғлиқ ташкилий ишлар йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Масалан, авваллари ҳожиларимиз икки юлдузли меҳмонхоналарда туришган бўлишса, бу йили Мадина шаҳридаги 5 юлдузли “Пуллман замзам” меҳмонхонаси, Макка шаҳридаги 4 юлдузли “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонаси ижарага олинди. Бу эса зиёратчиларимизнинг бор диққат-эътиборларини ибодат қилишга қаратишларига асосий омил бўлади.

Зиёратчилар шу йилнинг 24 июль — 3 август кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатиладилар ва шу йўналишлар бўйича 17 август — 1 сентябрь кунлари мамлакатимизга қайтиб келадилар.

Зиёратчиларни Саудия Арабистонида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари Ишчи гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Ҳаж амалини бу қадар қулай шарт-шароитларда бажариш ота-боболаримизнинг орзуси бўлиб келгани барчага маълум. Сафарга отланиш чоғидаги нуроний отахону онахонларнинг қалбларидаги ҳаяжон, кўзларидаги севинч ёшларини кўриб, тилларидаги дуоларини эшитган ҳар бир киши тўлқинланиб кетди. Уларнинг муқаддас маконларга эсон-омон бориб, ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келишларини тилаб қоламиз.

Отахону онахонларимиз, ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни ўз бағрига жойлаб ҳавога кўтарилган улкан ҳаво лайнерининг ортидан қараб, қўлларимизни дуога очиб уларнинг ҳаққига дуолар қилиб қолдик: Йўлларингиз очиқ ва ойдин, ибодатларингиз мақбулу манзур бўлсин! Ҳажингиз муборак, азиз юртдошлар!


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 3 март куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилди. Ушбу сонда аввал хабар берганимиздек, Ислом олими, устоз Абдулҳамид Муҳаммад давоми...

2757 22:00 / 03.03.2022
Маълум киламизки, Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида даволаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўпка ва давоми...

2058 14:00 / 12.08.2021
Ислом.уз интернетрадиосиУшбу дастур орқали ислом.уз порталининг интернетрадиоканалини тинглашингиз мумкин.Ислом.уз радиоси Аллоҳ таолонинг инояти ила 1439 йил давоми...

8831 19:58 / 25.01.2018
Жорий йилнинг 29 июль кунидан бошлаб quotЎзбекистон ҳаво йўллариrdquo авиакомпанияси Ҳаж2018rdquo мавсуми муносабати билан рейсларни йўлга қўйди.Зиёратчилар жорий йилда давоми...

4191 08:22 / 01.08.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021