1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж сафарига кетаётганлар билан мулоқот

09:00 / 03.08.2019 2116 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар билан мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Шайх Абдулазиз Мансур Саудия Арабистони Подшоҳининг меҳмони сифатида танланган зиёратчиларни қутлаб, ушбу сафарга энг муносиб уламолар, илм-фан соҳасининг етук намояндалари танлаб олинганини алоҳида таъкидлади. Муборак сафарга подшоҳнинг меҳмони сифатида бориш шараф экани, бутун умрини Ислом дини ривожи, мўмин-мусулмонлар хизмати ва илму ирфон тарқатишга сарфлаган кишиларнинг илтифотга муносиб кўрилганини Шайх ҳазратлари алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Абдуҳаким қори Матқулов меҳмон сифатида кетаётган уламоларни сафар мобайнида уюштириладиган анжуманлар, маърифий тадбирлар ва мулоқотларда фаол қатнашишни билдирди. Шунингдек, суҳбат давомида юртимизда сўнгги йилларда Ислом дини ривожи йўлида қилинаётган хайрли ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этишни қўшимча қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибияти мудири Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов мезбонлар томонидан тақдим этиладиган сафар дастурига амал қилиш, сафар давомида юзага келадиган масалаларни маслаҳатлашган ҳолда ҳал этиш ва ташкилий ишлар билан боғлиқ масалаларни баён этди.

Шунингдек, бу йилги меҳмонлар сафида Муҳаммад Шариф домла Жуманов, Исмоилжон домла Ҳамроқулов, Абдумалик домла Мамадалиев ва Абдували домла Исажонов каби устозларнинг борлиги барчамизни мамнун этмоқда.

Аллоҳ таоло меҳмонларнинг ҳажларини мабрур айласин!


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъати ҳижрий 1440 йил зулҳижжа ойининг биринчи куни 2019 йилнинг 1 августига тўғри келганини инобатга олиб, жорий йилда Қурбон давоми...

4090 19:35 / 10.08.2019
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шартшароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 30 март соат 0000 дан 0730 гача давоми...

1490 05:08 / 29.03.2025
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Аброр Мухтор Алий домлага амакилари Соатали Абдуазимовнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор давоми...

973 22:31 / 13.07.2025
Шу йил 5 январь куни .Хадичаи Кубро, аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагогўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. давоми...

3136 16:58 / 05.01.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021