1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қўшнига яхшилик

09:01 / 04.08.2019 4313 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўфада Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг бир этикдўз қўшниси бор эди. У кун бўйи ишлаб, қоронғи тушгач, уйига қайтиб келар эди. Гоҳида гўшт олиб келиб, пишириб ер, гоҳида эса балиқ олиб келиб, қовуриб ер эди. Аммо қорни тўйгач, шароб ичар, маст бўлиб қолиб, қўшиқ хиргойи қилишга тушарди.

Мени ташлаб қўйдилар,

Шундай йигитни қийин кунида ташлаб қўйдилар...

У қачон ичиб олса, мана шу байтни такрорлайверар ва шу зайлда ухлаб қоларди.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кечаси билан намоз ўқиб чиқарди. Маст бўлиб қолган қўшнининг овози эса уни безовта қиларди. Тунларнинг бирида этикдўзнинг овози чиқмади. Эрталаб суриштирса, миршаблар уни ҳибсга олишибди.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бомдод намозини ўқиб бўлгач, туясини миниб, амирнинг олдига бориб, киришга изн сўради. Амир: «У зотга изн беринглар, уловдан тушмай, гиламни босиб кириб келаверсинлар», деди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кириб келди. Амир уни тўрга ўтирғизиб, «Лаббай, бизга нима хизмат?» деди. Абу Ҳанифа: «Бир этикдўз қўшним бор эди. Миршаблар уни ҳибсга олишибди. Айтинг, уни қўйиб юборишсин!» деди. Амир шу заҳоти этикдўзни қўйиб юборишга буюрди.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ туясида келар, ортидан эса этикдўз эргашиб борарди. Йўлда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ уловдан тушиб, этикдўзга илтифот қилиб, уни туясига миндирди ва: «Эй йигит, биз сени ташлаб қўйдикми?» деди. Этикдўз: «Йўқ, мени ташлаб қўймадингиз, балки мени ҳимоя қилиб, мурувват кўрсатдингиз. Қўшнингизни эҳтиром қилганингиз учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!» деди. Шундан кейин этикдўз ичишни батамом ташлади.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Одам айтади .Мисъарнинг вафоти яқинлашганда унинг ҳузурига Суфён Саврий кирди. Уни бетоқат аҳволда кўриб, .Нима учун бетоқатсиз Аллоҳга қасам, қанийди мен давоми...

3176 08:05 / 23.03.2020
Ҳайсам ибн Муовия .Бир қария менга шундай деган эди .Басрада бир бой киши бор эди. Унинг гўзал қизи бор эди. Отаси унга .Сенга Бану Ҳошимдан, араблардан, волийлардан давоми...

3224 08:00 / 12.02.2021
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу вафотидан сўнг мусулмонлар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга байъат қилишди. У зот халифаликни ўта мушкул ишдан давоми...

5435 20:24 / 01.08.2019
Аббон ибн Абу Рошид Қушайрийдан ривоят қилинади .Соифага бормоқчи бўлсам, Маймун ибн Меҳроннинг олдига борардим. Хайрлашаётганимда шу иккита гапдан бошқа нарса давоми...

2325 07:10 / 23.06.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021