1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж-2019» мавсуми Саудиянинг «Ал-Рияда» ва «Ал-Жазира нашрлари нигоҳида

10:00 / 05.08.2019 2233 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонининг етакчи » газеталари Ўзбекистон вакилларининг «Ҳаж-2019» мавсумидаги иштироки ҳақида мақола эълон қилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беради.

Мақолада Ўзбекистонда ҳаж ва умра зиёратларининг ташкилий ишлари мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилаётгани таъкидланган. Муаллиф Ўзбекистон ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан ташкил топган делегация 2019 йил январ ойида Саудия Арабистони ҳаж ишлари вазири Муҳаммад Солиҳ Бинтен билан учрашиб, музокаралар ўтказгани ҳақида ёзган.

“Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида Ҳаж шартномаси имзоланди ва ҳаж тартиботлари ва жадвали буйича Ўзбекистон ҳожиларини ҳаракатланиши юзасидан барча масалалар муҳокама этилди”, деб маълум қилган Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Улуғбек Мақсудов нашрларга берган интервюда.

Ҳаж вазири М.Бинтен мамлакатимиз вакиллари билан мулоқотда Ўзбекистон томонидан барча ташкилий ишлар ўз вақтида ва бекаму-кўст ҳал қилинаётганини эътироф этган.

Бу йилги мавсумда ўзбекистонлик 7 минг 200 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига келиб, муборак ҳаж сафари амалларини бажаришмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан зиёратчилар учун муносиб шарт-шароит яратиш, ҳаж харажатларини янада арзонлаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар юртдошларимизни чексиз қувонтирди, - дейди мамлакатимиз элчиси саудиялик мухбирларга. - Ҳаж сафари билан боғлиқ ташкилий ишлар йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Масалан, илгари ҳожиларимиз икки ва уч юлдузли меҳмонхоналарда яшаган бўлса, 2019 йилда Мадина шаҳридаги 5 юлдузли “Пуллман Замзам” меҳмонхонаси, Макка шаҳридаги 4 юлдузли “Абраж ал-Ҳидая” меҳмонхонаси ижарага олинди. Бу эса зиёратчиларимиз бор диққат-эътиборини ибодат қилишга қаратишида яна бир муҳим омил бўлмоқда”.

Саудия Арабистони нашрлари журналистлари ўзбекистонлик зиёратчиларни кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шарт-шароит яратиш ишлари махсус ишчи гуруҳи, Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ва Саудиянинг “Ал-Ҳидая” ширкати ҳамкорлигида ташкил этилаётганини хабар қилган.

Мақолада Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мамлакатимиз вакилларининг ҳаж ва умра зиёратларини мукаммал бажаришини ташкил қилиш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумот берилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
religions.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жамиятда инсонпарварлик, бағрикенглик, эзгулик, меҳроқибат ғоялари ва қадриятларини қарор топтирувчи муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан давоми...

2099 16:42 / 28.03.2023
Демиркент туманидаги .Куба, масжидининг муаззини Илёс Озкан, ўрта мактабда юқтирган .Бехчет, касаллиги сабаб 20 ёшида кўзи кўрмай қолди. Кўриш қобилияти давоми...

2302 16:00 / 13.01.2021
Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда давоми...

1629 18:52 / 23.11.2023
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Парижда бўлиб ўтадиган Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда давоми...

2542 08:30 / 10.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021