1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раҳбари Подшоҳ томонидан ўтказилган қабул маросимида иштирок этди

10:00 / 13.08.2019 2288 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 12-август куни Қироллик саройида Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳурматли кишилар, Икки муқаддас масжид меҳмонлари, ҳукумат амалдорлари, делегация раҳбарлари ва зиёратчиларга хизмат кўрсатадиган идора раҳбарлари учун қабул маросимини ўтказди. Бу ҳақда

Дин ишлари бўйича қўмита

матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси, «Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раҳбари Ж.Акрамов, Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчиси У.Мақсудов ҳамда қирол меҳмони сифатида Н.Нодиров иштирок этди.

Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Тадбирда Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд нутқ сўзлаб шундай деди:

- Худо Саудия Арабистони Подшоҳлигини Икки муқаддас масжидга ва Раҳмон меҳмонларига(ҳожилар) хизмат қилиш билан шарафлади, бу биз учун ғурурдир. Қирол Абдулазиз давридан бошлаб, то бугунгача дунё мусулмонлари Ҳаж ибодатини қулай шароитларда, мукаммал адо этишлари учун барча куч ғайратимизни сарфлаяпмиз.

Аллоҳдан амалларингизни қабул бўлишини, эсон-омон ўз юртингизга етиб олишингизни сўрайман.

Шунингдек, тадбирда Ҳаж ва Умра вазири доктор Муҳаммад Солиҳ бин Таҳер Бинтин сўзга чиқиб, зиёратчилар ва бутун дунё мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади.

У ўз нутқида дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан келган, тили, ирқи, ранги ҳар хил бўлган 170 дан ортиқ миллат ва элат вакилларидан иборат 3 миллионга яқин инсон Арафотда ҳозир бўлганини, уларнинг учдан бир қисми 70 ёшдан ошган қариялар эканини айтиб ўтди.

Тадбирда шаҳзода Муҳаммад бин Салмон назорати остида ҳожиларнинг ҳаж амалларини бажариш ва хавфсизлигини таъминлаш масаласи Қиролликнинг доимий эътиборида экани таъкидланди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
religions.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали давоми...

1781 11:30 / 01.09.2022
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ислом олами уюшмаси бош котиби Муҳаммад бин Абдулкаримнинг таклифига биноан давоми...

2726 14:03 / 16.10.2018
Сўнгги йилларда диниймаърифий соҳадаги ислоҳотлар сабаб юртимиздан кўплаб қорилар етишиб чиқмоқда.Бир неча йилдан буён хориж давлатлари диний идораларидан давоми...

2146 08:00 / 03.05.2019
Бугун, 17 февраль куни .HilolNashr, нашриётининг мажлислар залида .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Бу сафарги суҳбатга Тошкент шаҳридаги давоми...

2138 19:41 / 17.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021