1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби ҳар жиҳатдан мукаммал инсон дунёга қайтиб келмайди

14:30 / 14.08.2019 5996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китоби муаллифи доктор, профессор Майкл Харт Қоҳирада бўлиб ўтган анжуман доирасида, “Ал-Аҳрам” газетаси мухбирининг саволларига шундай жавоб беради:

Мухбир: - Китобингизни нашр этилганига 10 йил бўлди.  “Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китобингизда биринчи ўринни ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб кўргансиз. Ҳали ҳам шу фикрингизда қоляпсизми?

Майкл Харт: Бу рақам 200-300 та га ошиб кетса ҳам рўйхатнинг бошида ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тураверадилар. Мен тартибларни белгилашда баъзи жиҳатларни инобатга олганман. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни машҳурларнинг энг машҳури деб белгилашимга у зотнинг ҳам пайғамбарлик, ҳам диний ва ҳам дунёвий жиҳатидан ақлбовар қилмас даражада муваффақият соҳиби экани эътиборимни тортган. У зот инсон ахлоқи, фалсафаси ва ҳуқуқи бўйича Исломдан бошқа динни тан олмаган. Ислом дини У зотнинг вафотларидан кейин шарқдан тортиб ғарбгача тарқалди. Ҳали ҳам бу жараён давом этмоқда. Ҳазрати Муҳаммад с.а.в. 14 аср олдин олиб келган дин маданиятдан умуман бехабар бир саҳрода пайдо бўлди. Ва энг оғир шароитлар остида ривожланиб, бутун дунёга ўша ердан тарқалди. Мен, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалам каби ҳар жиҳатдан мукаммал бир инсоннинг яна дунёга  келишига ишонмайман.

Майкл Харт (Michael H. Hart – 1932) – америкалик астрофизик ва ёзувчи.

Муаллиф
Майкл Харт
Мавзуга оид мақолалар
Шайхул ислом Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 100 дан зиёд асарлар муаллифидир. Илмий ишларидан бири самодан нозил бўлган Қуръон маъноларининг урду давоми...

3123 19:35 / 28.09.2019
Бу умматнинг кучи замбарак, танк ёки милтиқда эмас. Балки унинг қуввати тақводор ёш мўминдир. Нажмиддин Эрбакан

1729 15:19 / 08.07.2024
Голландиялик ёзувчи Франц Сталл бир журналга ёзган мақоласида Исломдаги ахлоқий таълимотлар билан Европадаги ахлоққа чақирувчи ташкилотларнинг таълимотини давоми...

3314 16:00 / 22.01.2021
Пастор.Иймон ҳеч қандай тараққиётга тўсқинлик қилмайди, чунки ҳар бир тараққиёт худонинг яратган нарсаларидаги ажойиботларни очиб беради. Агар мен бугун давоми...

4678 15:09 / 14.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021