1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Янги фатво чиқибди эмиш

08:17 / 16.08.2019 3540 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Қайнонам кеча жанозага бориб келдилар. У ердаги отин аёлларнинг ўраниши ҳақида маъруза қилибди ва айтишларича келинларни бир уйда яшайдиган қайнилари олдида ҳижобда юришлари шарт эмас эмиш. Буни бир бошқа қариндошимиздан ҳам эшитгандим. Шундай фатво чиқибти дегандилар. Шу ростми? Агар ёлғон болса бу отинлар нимага ишониб бундай фатво беришябди? Ахир буни охири фитнага олиб келиши аниқку.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эрининг ака-укаларининг олдида худди кўчадаги бегоналарнинг олдида бўлганидек авратларини беркитиши фарз. Шарт эмас деганлар ҳам фатво чиқибди деганлар ҳам нотўғри айтишибди. Бу каби фатво берувчилар  ва уни тарқатувчилар Аллоҳдан қўрқишсин. 

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ  

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир бандада нафс бор. Уни бўйсундириш учун никоҳланиш, уйланиш керак. Лекин бунга имкони, шароити бўлмаса, банда нафсдан, яъни, зинодан қандай тийиладиЖАВОБ давоми...

4332 14:20 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Яқинда ижтимоий тармоқларда бир видео жуда кўп жойланди, унда бир аёл Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, уларни оилаларига давоми...

2703 13:05 / 09.07.2019
Оиладаги қўполлик ва унинг муолажасиМажлис оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси масаласини ва унга бағишланган илмий тадқиқотларни кўриб чиқди ва қуйидаги давоми...

3481 20:05 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Жуда кўп қолдирган қазо намозларим бор. Лекин шуларни ададини ёзиб олмаганман. 5 вақт намоздан кейин шуларни ўқисам, ниятда уларни аниқ қайси куни давоми...

21221 08:33 / 29.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021