1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нимадан шикоятинг бор?

13:30 / 17.08.2019 3023 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Бухорий улуғ саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расули Акрам соллаллоҳи алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир, Улар: «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳааналлооҳил азийм», – деганлар».

Уламоларимиздан бирлари шу борада ажойиб бир мулоҳаза ёзиб қолдирганлар: «Набий алайҳиссалом ушбу оятни намознинг рукуъсида ўқишимизга буюрадилар. Ҳолбуки, бу оятга етгунча бутун бошли бир сура келтирилади. Намознинг суннат амалларидан биттаси учун битта сура тўлиқ келтирилишининг ўзидан мусулмон шахс ҳаётида ва Исломнинг боқийлигида намознинг аҳамиятини билиб олса бўлади. Яна мулоҳаза қилиш зарурки, намоз амалларидан ҳар бири биттадан сурада келган. Намознинг қиёми бир сурада, қироати бир сурада, рукуъ ва сажда эса бир неча сурада келган. Бу эса ҳар бир нарса ўзининг мустаҳкам асосига эга бўлиши зарур эканини кўрсатади».

Воқиъа сурасининг фазли ҳақида кўп ҳадислар келган. Бу сураи карима Ризқ сураси деб ҳам номланган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий алайҳиссалом: «Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди», – деганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кўргани келибдилар ва у кишига:

– Нимадан шикоятинг бор? – дебдилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд:

– Гуноҳларимдан, – деб жавоб берибдилар.

– Нимани хоҳлайсан? – деб сўрабдилар ҳазрати Усмон.

– Роббимнинг раҳматини, – дебдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.

– Сенга табиб юборайми? – дебдилар ҳазрати Усмон.

– Табиб (яъни Аллоҳ) Ўзи касал қилди, – деб жавоб қилибдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.

– Бўлмаса, моддий ёрдам беришни буюрайин?

– Менинг унга ҳожатим йўқ!

– Сенга бўлмаса, ортингдан қолган қизларингга керак бўлар?

– Менинг қизларимнинг камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кеча Воқиъа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Набий алайҳиссаломнинг «Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди», деганларини эшитган эдим», – деган эканлар Абдуллоҳ ибн Масъуд.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи қилган ривоятда Жобир ибн Самура айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларнинг намозингизга ўхшаш намоз ўқир эдилар, аммо у киши енгил ўқирдилар. Бомдод намозида Воқиъа сурасини ва шунга ўхшаш сураларни ўқир эдилар».

Юқорида зикр қилинганидек, Воқиъа сурасида қиёмат даҳшатлари ва унинг манзаралари батафсил баён қилинган. Бунга тўлиқ ишонган, Қуръони Каримнинг ҳар бир оятини юракдан ўтказган инсон қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам тўғри тушуниши мумкин бўлади. Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бир куни:

– Эй Аллоҳнинг Расули, сочингизга оқ тушибди? – деди. Шунда Набий алайҳиссалом:

– Ҳуд, Воқиъа, Вал мурсалот, «Амма ятаса‑алун» ва «Изаш шамсу куввирот» суралари сочимга оқ туширди, – дедилар».

«Тафсири Ҳилол» китобидан олинди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоби киром яшаган даврга .Асри саодат,, яъни .бахтиёрлик даври, деймиз. Нима учун шундай таъриф берилгани ҳеч сизни давоми...

3527 17:00 / 23.01.2021
Гап ташиб, одамларни бирбирига чақиш динимизда ҳаром қилинган манфур ишлар сирасига киради. Халқ ичида тарқалган тушунчага кўра, чақимчилик деганда, мазлумнинг давоми...

4058 17:00 / 06.02.2019
Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳ Қоҳиранинг Шубра маҳалласида таваллуд топган. У Шайх Муҳаммад Барбарий раҳимаҳуллоҳ қироати ёзилган камсонли давоми...

2181 11:03 / 08.09.2020
Ҳабиб Ажамий айтади .Намоз ўқиш учун Куфадаги масжидга кирдим. Қарасам, озғин бир йигит ўтирган экан. Кўринишидан кўп ибодат қилгани билиниб турарди. Мендан давоми...

5963 17:10 / 30.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021