1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Жаннатнинг саккиз эшиги

15:55 / 19.08.2019 4447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳоратини чиройли қилиб, сўнг уч марта:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду алЛаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», деса, у учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади ва хоҳлаган эшигидан кириб кетаверади» дедилар.

Бу ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Можа, Ибн Сунний ривоят қилишган. Унинг иснодида заифлик бор.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким таҳорат қилиб бўлиб .Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу давоми...

2610 10:51 / 03.12.2024
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирса .Амсайна ва амсал мулку давоми...

4653 12:00 / 31.05.2022
.Аллоҳуммажъалний миналлазийна йастамиъунал қовла файаттабиъуна аҳсанаҳ, Эй Раббим, сўзларни эшитиб, уларнинг яхшисига эргашадиганлардан қил, дейилади. Имом Нававийнинг .АлАзкор, китобидан

4000 08:48 / 18.01.2019
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, давоми...

1201 07:56 / 19 январь
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021