1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон вакиллари Чеченистондаги янги масжиднинг очилиш маросимида иштирок этмоқда

19:05 / 21.08.2019 3601 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Чеченистон пойтахти Грозний шаҳри аэропортида янги масжид очилишида иштирок этадиган мартабали меҳмонлар, шу жумладан Ўзбекистон вакиллари ҳам кутиб олинди. Кўплаб мусулмон мамлакатларидан ташриф буюрган меҳмонлар 21-22 август кунлари Чеченистоннинг Шали тумани марказида Рамзан Қодиров шарафига қуриб битказилган масжиднинг тантанали очилиш маросимида иштирок этишади. Ушбу тадбир доирасида Дурди-Шайх номли Ҳофизларнинг еттинчи мактаби очилиши ҳамда Қуръон ҳофизлари мусобақаси ўтказилиши ҳам кутилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ўзбекистонлик меъморлар томонидан лойиҳалаштирилган масжид, ҳар бири 63 метр бўлган тўрт минорага ва баландлиги 43 метр бўлган қуббага эга. Масжид қурилиши 2012 йилда бошланган эди. Чиройи ва услуби жиҳатидан масжид дунёда ягона бўлиб, унинг ичи ва ташқариси юнон оқ мармар билан безатилган. Ўзбекистонлик меъморлар томонидан лойиҳалаштирилган масжид қадимий Бухоро ва Самарқанд масжидлари услубига ўхшашдир. Масжиднинг қадимий ўзбек масжидлари услубида қурилиши Қодировлар оиласининг Ўзбекистон билан бўлган алоқасини яна бир бор урғулайди.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодировнинг отаси Аҳмад Ҳожи Қодиров дастлаб Бухородаги Мир-Араб мадрасасида таълим олган. Кейинчалик Тошкентдаги Ислом институтида ўқиган. Талабалик давридан бошлаб, Марказий Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ билан яқиндан дўстона муносабатда бўлган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафотидан кейин Грозний кўчаларидан бирига у кишининг номлари берилган.

Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 9 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун .Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис, ҳамда .Араб тили, фанларидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтмоқда. Бу давоми...

2058 20:06 / 09.07.2019
Бугун, 1 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Минор, жомеъ масжидига хуфтон намозига ташриф давоми...

1602 13:00 / 01.03.2022
Бангладешда қўним топган аракан муҳожирларига АҚШ томонидан БМТ билан ўзаро ҳамкорлик лойиҳаси доирасида 60 млн. долларлик гуманитар ёрдам кўрсатилди, деб хабар давоми...

2265 16:15 / 18.02.2019
Ҳайдоробод шаҳрининг 12 та таниқли бўлган масжидларида ўғил болаларга диний билимлар билан бир қаторда инглиз тили, математика ва илмфан соҳалари бўйича дарслар давоми...

1900 18:00 / 14.03.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021