1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакиллиги ўз фаолиятини янги бинода давом эттиради

15:23 / 27.08.2019 2171 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 27 август куни пойтахтимиздаги «Сузук ота» мажмуасида ЎМИнинг Тошкент шаҳридаги вакиллиги фаолият бошлади. Ушбу мажмуа Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилиб, яқинда фойдаланишга топширилган эди. Маълумки, «Сузук ота» масжиди тарихий масканлардан бири бўлиб, ўтмиши бевосита Амир Темурга бориб тақалади. Вакиллик биносининг айни шу мажмуадан ўрин олиши қувонарли ва, иншааллоҳ, хайрлидир.

«Сузук ота» мажмуаси шаҳар марказида жойлашган бўлиб, вакиллик биносининг ушбу ерда бўлиши айнан мақсадга мувофиқдир. Вакиллик ўзига муносиб маскандан жой олди, десак хато қилмаган бўламиз.

Тошкент шаҳрига янги тайинланган бош имом-хатиб Нуриддин домла Холиқназаров бугундан ўз вазифасини бажаришга айни шу масканда киришдилар.

Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари, бўлим бошлиқлари ҳамда вакиллик ходимлари, нуроний отахонлар ва бошқа меҳмонлар иштирок этдилар. Анъаналаримизга мувофиқ қурбонлик маросими амалга оширилди, Қуръони Карим оятлари тиловат қилинди.

Тошкент шаҳрида масъул вазифага киришаётган Нуриддин домла Холиқназаровга ушбу машаққатли хизматда Аллоҳ таолодан куч-қувват, ҳиммат ва саломатлик сўраймиз.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Домланинг Андижон вилояти бош имом-хатиблик вазифасида қилган узоқ йиллик хизматларини, вилоятда маънавий-маърифий салоҳият ошишида қўшган улкан ҳиссаларини Ҳақ таоло қабул этсин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакиллигининг янги биноси қуйидаги манзилда жойлашган:

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Сузук ота кўчаси 50-уй.

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 1 март куни .Қадам, лойиҳасининг илк мусобақаси ўтказилди. Мусобақа Чилонзор туманидаги .Ҳилолнашр, нашриётининг бош дўконида бўлиб ўтди. Мусобақа давоми...

2097 18:28 / 01.03.2021
2023 йилнинг 12 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади. Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган давоми...

1534 13:52 / 30.10.2023
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга давоми...

1761 17:58 / 20.11.2023
Мадинадаги ҳаж уйжой қўмитаси ҳаж учун уйжой рухсатнома аризаларни ҳижрий 1446 йил ражаб ойи охиригача қабул қилишини маълум қилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти давоми...

1347 15:37 / 24.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021