1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Аллоҳ таоло у зотни Қурайш орасидан сайлади

11:05 / 29.08.2019 2819 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотни араблар ичидан танлаб олди. Зотан, араб уммати ўртача уммат эди. Аллоҳ таоло у зотни Қурайш орасидан сайлади. Зотан, Қурайш араб қабилаларининг энг афзали эди. Аллоҳ таоло у зотнинг насаблари Қурайш қабиласининг Бану Ҳошим номли энг шарафли уруғидан бўлишини насиб этди.

Иккинчи. У зотнинг ватанлари ўртада жойлашган, бу ватан жойлашган ердан ҳамма тарафларга даъват отилиб чиқишнинг имкони бор эди.

Учинчи. Аллоҳ таоло бу зотнинг қиймати улуғ бўлиши учун пайғамбарлари оз бўлган уммат ичидан танлаб олди.

Тўртинчи. Аллоҳ таоло у зотни пайғамбарлардан узоқлашиш даврида, инсонлар у зотни кутиб, тайёргарлик кўриб, интизор бўлиб турган бир пайтда юборди.

Бешинчи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг самовий китобларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар этиб юборилишлари тўғрисида хабар берган.

Олтинчи. Аллоҳ таоло у зотни саҳровий ҳаётдаги халқнинг ичидан танлаб олди. Зотан, уларнинг маданияти ва тамаддуни бузилмаган эди.

Еттинчи. Аллоҳ таоло у зотни ўқиш-ёзиш тарқалмаган халқ ичидан, фалсафалар ва турли илмларни билмайдиган халқ ичидан танлаб олди.

Саккизинчи. Аллоҳ таоло у зотнинг сийратларини ҳамма билишини, барча тафсилотлари очиқ-ойдин ва равшан бўлишини ирода қилди. Токи у зот ўзларидан бошқаларга ўрнак бўлсинлар.

Тўққизинчи. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари жамловчи хусусиятга эга бўлиб, ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган.

Ўнинчи. У зотнинг сийратлари амалий ва воқеий сийратдир. Барча замонлардаги ва маконлардаги одамлар уни ўз ҳаётларига татбиқ қилиш имкониятига эгадирлар.

Ана шундай бир пайтда Аллоҳ таолонинг иродаси ила бир нур туғилди. У зотнинг сийратлари – ҳаётлари барчага ўрнак бўладиган бўлди.

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч шубҳа йўқки, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўлимларига сабаб бўлган ҳодисалардан тортиб ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг давоми...

3407 16:24 / 08.01.2025
Пайғамбарлар қиссаси иймон йўлидаги тинимсиз курашнинг узоқ йўлини акс эттирувчи баёнотдир. Ўтганлар ҳаётида иймон учун кураш қандай борганини, оқибат нима давоми...

6453 05:00 / 06.01.2017
Табук ғазоти Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа ғазотларидан фарқ қилади. Бу ғазот Мадинадан энг узоқ масофада бўлган. Ҳаво жуда ҳам иссиқ, захиралар давоми...

2583 09:00 / 01.01.2022
Салжуқийлар давлатининг буюк султони АлпАрслон бўлиб, унинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Довуддир. У зотнинг унвон ёки фахрий тахаллуслари Зиёуддин, Азуддавла, Тожул давоми...

2607 09:00 / 25.02.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021