1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистонида ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақасига қориларимиз жўнаб кетишди

10:07 / 06.09.2019 2172 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 7-11 сентябрь куни Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 41 халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро алоқалар бўлими ходими хабар берди.

Мазкур мусобақа қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади:

Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш билан бирга Қуръони карим сўзларининг маъноларини билиши.

Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш.

Қуръони каримнинг 15 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш.

Қуръони каримнинг 5 порасини тажвид қоидаси билан чиройли оҳангда ўқиб бериш. Бу йўналиш Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлмаган ва мусулмонлар камчилик бўлган давлатлар иштирокчилари учундир. Мусулмон давлатлар вакиллари ушбу йўналишда қатнаша олмайди.

Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада 103 та давлатдан 146 нафар вакиллар иштирок этади.

Юртимизнинг 2 нафар вакили Тошкент ислом институти талабаси Ҳусниддинов Зуҳриддин қори ва Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» олий мадрасаси талабаси Орифжонов Абдурауфхон мазкур мусобақада иштирок этиш учун шу йилнинг 3 сентябрь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан яна бир Нобель мукофоти лауреати АҚШнинг Шимолий Каролина университети давоми...

3495 11:23 / 16.10.2018
Эртага, 20 июль куни соат 1800 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 20252026 ўқув йили учун абитуриентлардан давоми...

796 19:33 / 19.07.2025
Бугун, 28 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳидояrdquo экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид АлНуаимий бошчилигидаги делегацияси давоми...

1184 14:59 / 28.06.2024
2020 йил 17 августдан республика бўйлаб 2070та масжиднинг барчасида бомдоддан бошлаб барча фарз намозларини жамоат билан адо этишга рухсат берилмоқда. Албатта, давоми...

3309 12:00 / 16.08.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021