1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Бир кун келиб ер ютиб юбориши ҳам мумкин

09:05 / 12.09.2019 4775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ

Ва сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўкслардагини ҳам ўта билувчидир. ( (Мулк сураси, 13-оят).

Тафсирчилар бу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида шундай ривоят қиладилар: Баъзи кофирлар ўзаро суҳбатларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши гапларни гапираётганларида, «Секинроқ гапиринглар, Муҳаммаднинг Худоси эшитиб қолмасин», – дер эканлар. Қуръони Карим уларнинг калтафаҳмлигини шу оят билан рад этган.

Аллоҳ таоло инсоннинг барча сирларини, жумладан, қалбидаги нарсаларни ҳам билиб туриши ҳақидаги бу тушунча инсон қалбига Аллоҳ таолодан қўрқиб туриш ҳиссини солади. Бу эса юқорида таъкидлаганимиздек, барча гуноҳлардан четда бўлишга чорлайди.

ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

Яратган Зотнинг Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У ўта латофатлидир, ўта хабардордир. ((Мулк сураси, 14-оят).

Ожиз инсон бирор асбоб ихтиро қилса, ўша нарсанинг ҳамма тарафини, кам-кўстини, қандай ишлашини, қачон бузилишини ва ҳоказоларни билади-ю, барча махлуқотларни яратган Аллоҳ азза ва жалла Ўз бандаларининг ҳолини билмайдими?

ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ

У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг. Ва тирилиш ҳам Унинг саридир. ((Мулк сураси, 15-оят).

Уламоларимиз қадимдан ушбу ояти каримани Исломда меҳнатга чорлаш, ризқни териб ейиш, ер юзининг турли жойларида ҳаракат қилиш зарурлигига далил қилиб келтирадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ерни инсонга бўйсундириб қўйган, лекин бу ҳақиқат ҳозирги асримиздагидек ҳеч қачон яққол кўзга ташланмаган. Инсон ердан фойдаланишнинг барча турларини ишга солди. Бу оятдаги «юринг» деган хитоб мусулмонларни доимо касб-корга ундаган ва дангасалик, бекорчиликдан четлатган. Шу билан бирга, ризқ Аллоҳ таолодан бўлишини унутмаслик зарурлигини эслатган. Юқоридаги оятда бандаларга берилган неъматнинг баёни бўлганидан сўнг келаси оятда ношукрликнинг оқибати нима бўлиши, инсонга бўйсуниб, турли фойдалар бериб турган ер бир кун келиб, ларзага тушиши, инсонни ютиб юбориши ҳам мумкинлигининг баёни келади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
.У кечаси сизни вафот эттирадиган ва кундузи нима касб қилганингизни биладиган Зотдир. Сўнгра белгиланган муддат тугал бўлиши учун унда кундузи давоми...

722 19:00 / 06 январь
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган давоми...

4078 19:00 / 23.11.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Молларини кечасию кундузи яширин ва ошкора нафақа қиладиганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. давоми...

3625 17:04 / 09.11.2020
.Ҳеч бир шаҳарқишлоқ йўқки, уни қиёмат кунидан аввал ҳалок қилувчи бўлмасак ёки шиддатли азобла азобловчи бўлмасак. Бу китобда битилгандир, Исро сураси, давоми...

1656 19:00 / 14.05.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021