1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳазрати Оминанинг вафотлари

19:35 / 19.09.2019 7099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(ҳижратдан аввалги 47 йил; милодий 577 йил)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшга кирганларида, оналари у зотни Ясрибга (Мадинага) олиб бордилар. Она-бола бирини ёш бева, бирини туғилмасдан туриб, етим ҳолида ташлаб кетган маҳбублари Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибнинг қабрини зиёрат қилиш учун борган эдилар. Уларнинг бири висолига тўймаган эрини, бирлари дийдорини кўрмаган падарини зиёрат қилганларидан сўнг яна Макка сари йўлга чиқдилар.

Йўлда, Абво номли қишлоққа етганларида Омина ҳам вафот топдилар. Оналарининг қоринларида эканларида оталаридан ажраган Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшда оналаридан ҳам ажраб, ҳақиқий етим бўлиб қолдилар.

Бу ҳам Аллоҳ таолонинг келажак пайғамбар камолоти учун кўрган ҳикматли чораси бўлса, ажаб эмас.

Ғурбатда онасидан ажраб қолган болани бобоси Абдулмутталиб ва энагаси Умму Айман Маккага олиб келдилар.

Қурайш қабиласи, Бану Ҳошим уруғининг раиси Абдулмутталиб ўзининг етим қолган набирасига ниҳоятда меҳрибон эди. У Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзи билан олиб юрар, Каъбанинг соясида ўзи учун тўшалган кўрпачага ўтирғизарди. Шу тариқа икки йил ўтди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшга тўлдилар. Энди эсини таниб, бирор нарсани ўрганиш пайти келганда, Абдулмутталиб ҳам вафот этди. Етимлик дарди яна янгиланди.

Аммо уламоларимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етимликда ўсишларига Аллоҳ таолонинг ҳикмати деб қарайдилар. Агар у зот етим ҳолда ўсмаганларида, пайғамбарлик келганида душманлар «Ота-онасидан ёки бобосидан ўрганиб олган нарсаларни айтиб, «Мен пайғамбарман» демоқда», дейишлари ҳам мумкин эди. Етим ўсган кишининг олиймақом таълимотларни келтириши эса ўша таълимотлар Аллоҳ таолодан эканига далолат қилади.

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мовароуннаҳрда Қутайба ибн Муслим Боҳилий ниҳоятда машҳур бўлди. У ҳижрий 87 милодий 706 йилда Пойкент шаҳрини фатҳ қилди. Ҳижрий 89 милодий 709 йилда Сўғд юртлари ndash давоми...

1498 11:50 / 21.08.2025
Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган мушриклар ҳимоясиз, заифҳол мусулмонларни диндан қайтариш мақсадида уларни турли азобларга дучор қила давоми...

2969 15:20 / 12.01.2020
Ҳуд алайҳиссалом мўъжиза келтирмаганга ўхшайдилар, шунинг учун ҳам Од қавми таъна қилиб.Эй Ҳуд, бизга очиқойдин ҳужжат келтирмадинг,..Шу туфайли биз сенинг давоми...

2594 14:40 / 26.05.2019
Шундай қилиб, уруш бошланди. Аввало яккамаякка олишувлар бўлди. Аллоҳ таоло фаришталарни мўминлар билан бирга уруш қилиш учун тушириб, мусулмонларга нусрат берди. давоми...

2628 15:06 / 29.09.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021